Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
8 dec 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Ушбу сана муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларидан пойтахтимизга ташриф буюрган фермер, чорвадор, ирригатор, механизатор каби соҳаларнинг энг илғор вакиллари 8 декабрь куни Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Қатнашчилар кун давомида, шунингдек, пойтахтимиздаги музейлар, маданият муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа диққатга сазовор жойлари, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўзбегим отлари” от заводига ташрифи режалаштирилган
Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech