Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
10 jan

2018 йилнинг 10 январь куни Ўзбeкистoн Рeспубликaси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вaзири Зойир Мирзаев Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, жумладан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш, маҳсулотларни қайта ишлаш каби соҳаларга Германиянинг етакчи компания ва фирмаларининг замонавий технология ва техникаларини жалб этиш, шунингдек, жорий йил январь ойида Берлинда ўтказиладиган «Яшил ҳафта – 2018» халқаро ярмаркасида ўзбекистонлик тадбиркорлар, ташқи савдо компаниялари, қайта ишловчи корхоналарининг кенг иштирок этишини таъминлаш каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech