Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
1 jul

Фермер хўжаликларининг дала юмушларини бажаришларида амалий ёрдам берилди

Жорий йилнинг 1 июль – якшанба куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати масъул ходимлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг олимларидан иборат 60 кишилик гуруҳ Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманидаги Х.Носиров номли, Пахтакор тумани “Наврўз” ҳудудидаги фермер хўжаликларида бўлиб, уларнинг дала юмушларини бажаришларига амалий ва илмий жиҳатдан бевосита ёрдам бериб қайтдилар. Жумладан, қишлоқ хўжалиги экинлари парвариши жараёнида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш, далаларни бегона ўтлардан тозалаш, культивация қилиш, суғориш, дала четлари ва йўл ёқаларидаги дарахтларни буташ, оқлаш, буталган шох-шаббаларни олиб чиқиб кетиш каби ишлар амалга оширилди.

Бунинг натижасида мазкур ҳудудлардаги фермер хўжаликларининг ушбу масалалардаги камчиликлари жойида бартараф этилиб, қишлоқ хўжалиги экинларидан олинажак ҳосил салмоғига уларнинг салбий таъсир кўрсатишининг олди олинди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech