Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 may

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш борасидаги ишлар ўз самарасини бермоқда.

Айниқа, интенсив боғларни барпо этишда замонавий, тежамкор технологияларни олиб кириш, пировардида ҳосилдорликни оширишга эришилаётгани муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Хусусан, Қўштепа туманидаги “GRAPES AND GARDENS INVESTMENT” акциядорлик жамияти қарашли интенсив боғларда ҳам янги ниҳоллар бўй кўрсатиб, агротехник тадбирлар жадал суратларда амалга оширилмоқда.

Бу ерда қисқа вақт давомида талайгина ишлар қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида тумандан жами 151.8 гектар экин ер майдони ажратиб берилган бўлиб, 65,6 гектарида Европадан келтирилган ўрик кўчатлари, 8,4 гектар майдонда эса гилос кўчатлари ўтказилган. Қолган ер майдонида ғалла парваришланмоқда. Томчилатиб суғориш технологиясидан кенг фойдаланилади. Бунинг учун чет эллик инвестор томонидан 300 минг доллар миқдорида сармоя ажратилган. Хусусан, 2 та сув ҳавзаси ва 2 та насос станцияси қуриб битказилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ўрик навлари сифати, мазаси ва экспортбоплиги билан ажралиб туради. Қад ростлаган боғ қишлоқ аҳолиси учун янги иш ўрни яратибгина қолмай, оиласига даромад, рўзғорига тўкинлик олиб киришга ҳам ҳисса қўшмоқда. Энг муҳими, жамият томонидан жалб қилинган мутахассислар кўчатларнинг ҳосил берганига қадар маҳаллий аҳолига боғдорчилик сирлари, кўчатларни парваришлаш усуллари ва уларнинг агротехникасини ўргатиб боради.

Ҳозир далаларда иш қизғин. Боғ орасига ишлов бериш мақсадида хориждан олиб келинган янги тракторлар ёрдамида шудгорлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, ҳозирда парвариши давом этаётган буғдой майдонларига ҳам ўрим-йиғим ишларидан сўнг куз фаслида юқори ҳосил ва сифатга эга бўлган экспортбоп гилос навлари ўтказилади. Салкам 3-4 йилда ўз ҳосилини беришни бошлайдиган бу боғлар яқин йилларда Фарғона экспортида салмоқли ўринга эга бўлган майдонларга ва экспорт марказига айланади.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech