Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22 apr 2019

Қишлоқ хўжалиги вазири Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Қувасой туманларида кўп тармоқли қишлоқ хўжалиги кооперативлари вакиллари билан учрашди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Фарғона вилоятигаишчи ташрифи чоғида қишлоқ хўжалигида кооперация жараёнларини йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари фермер ва тадбиркорлар учун семинарлар ўтказдилар. Тадбир давомида иштирокчилар кооперация ҳамкорлик шакли афзалликлари ва улар учун яратилган имтиёзлар билан танишдилар.

photo_2019-04-22_09-37-08.jpg

Семинарлар давомида қайд этилганидек, кооперативларни ташкил этишнинг асосий мақсадларидан бири ташқи бозорларга мева ва сабзавотларни фитосанитария стандартларига мувофиқ даражада, тизимли равишда етказиб беришни ташкил этиш, шунингдек, йирик чакана савдо тармоқларининг юқори талабларига жавоб бериш учун шароит яратишдир. Шунингдек, агротехника, агрономлар хизматларини биргаликда қўллаш, калибрлаш, музлатиш, сақлаш, қадоқлаш, маркалаш ва логистика воситалари каби керакли асбоб-ускуналар ва инфратузилмадан биргаликда фойдаланиш орқали фермерларнинг рақобатбардошлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Кўпчилик фермер ва деҳқонларда маҳаллий ва хорижий бозорларда бозор тадқиқотларини ўтказиш имконияти йўқ, аммо ҳамкорлик асосида, шунингдек давлат субсидиялари ёрдамида фермерлар экинларни бозор талабларига мувофиқ жойлаштириш имкониятига эга. Бундай ҳолда, кооператив аъзолари маҳсулотларнинг ҳаддан ташқари ишлаб чиқарилиши ва бозор шароитидаги ўзгаришларнинг оқибатида содир бўладиган йуқотишлар хавфини анча камайтиради.

photo_2019-04-22_09-37-00.jpg

Бугун Фарғона вилоятининг икки туманида умумий 8 млрд. сўмдан ошиқ низомга эга 9 та кооператив ташкил этилган. 500дан ортиқ фермерлар ихтиёрий равишда ташкил этилган кооперативларда қатнашиш истагини билдиришди. Ушбу кооперативлар бир қатор фермер хўжаликлари, логистика компаниялар вакиллари ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган бошқа корхоналардан ташкил топган уюшмалардир.

Ўзаро ҳамкорликка оид масалалар юзасидан ташриф давомида Қишлоқ хўжалиги вазири маҳаллий ҳокимият вакиллари ва кооперативлар иштирокчилари билан долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Кооператив раҳбарлари фермерлар орасида кооперация катта қизиқиш уйғотганлини таъкидлашди. Жумладан, фермерлар ва хусусий жой мулкдорлари аъзо-компанияларининг совутиш хоналаридан фойдаланиш ва экспорт қилиш учун маҳсулотларини сотишга имконияти билан қизиқдилар.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан мамлакатимизда биринчи марта қишлоқ хўжалигида кооперация механизми амалга оширилмоқда. Кооперативлар фаолиятини такомиллаштириш учун жуда кўп ишларни амалга ошириш керак - дея таъкидлади Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев фермерлар билан мулоқот чоғида.Кооперативлар фермерларда катта қизиқиш уйғотмоқда, чунки улар ҳамкорликнинг бундай шаклларидан фойда кўришмоқда».

photo_2019-04-22_09-37-04.jpg

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 14 мартдаги ПФ №4239-сонли Президент Фармонига мувофиқ Жиззах вилояти Ғаллаорол ва Зомин, Самарқанд вилояти Булунгур ва Ургут, Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Қува, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Паркент туманларида мустақил ва ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги кооперативларини бирлаштириш механизми корхоналар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларининг ихтиёрийлик ва улушга асосланган тамойилларга асосланган холда ишга туширилади.

Ҳужжат матнига ҳавола: http://lex.uz/ru/docs/4242012

Вазирлик манфаатдор фермерлар ва тадбиркорларни, шунингдек, янги ташкил этилган кооперативларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кооперативларни дастлабки ташкил этишда иштирок этаётган туманларда учрашувларни давом эттиради.

Маълумот учун: Бир қатор хорижий давлатларда (Дания, Голландия, Норвегия, Швеция, Финляндия, Япония) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг 100%, Франция ва Германияда эса 86%ни кооператив бирлашмалар ташкил қилади. Хитойда қарийб 2 млн. уюшма рўйхатдан ўтган, барча хитой фермерларининг 47% қишлоқ хўжалик бирлашмаларида фаолият юритади. Россияда 5,8 мингта, Қозоғистонда 2,8 мингта, Қирғизистонда 442 та қишлоқ хўжалик бирлашмаси ташкил этилган.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech