Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22 jun

photo_2019-06-22_18-54-12.jpg
Бугун, 22 июнь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Бош қароргоҳида навбатдаги конференциянинг 41-сессияси ўз ишини бошлади.
Аввал хабар берганимиздек, мазкур нуфузли анжуман доирасида ФАОнинг янги Бош директори сайланиши кутилмоқда. Грузия Бош вазири маслаҳатчиси Давид Ревазович Кирвалидзе номзодлардан бири. У мамлакатда икки марта қишлоқ хўжалиги вазири, Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича Парламент қўмитасининг раиси сифатида фаолият юритган. Кирвалидзенинг билдиришича, хусусий сектор орқали тараққиётга эришиб бўлиши, уни ривожлантириш ниҳоятда муҳим ўрин тутиши, географик жиҳатдан овоз бериш – бу тўғри танлов эмаслигини қайд этди.

photo_2019-06-22_18-53-18.jpg

ФАО раҳбарлигига Франция ҳамда Европа Иттифоқидан номзод Катрин Жеслен-Ланеель ўттиз йиллик профессионал ҳаётида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўпгина муммоларни ҳал этишга улгарган. Европа Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти собиқ раҳбари сифатида кўпроқ ва яхши маҳсулот ишлаб чиқариш учун универсал ечим йўқлиги билдиради:

-Мен ФАО ташкил этилганидан буён биринчи номзод аёлман. Дарҳақиқат, фермерликда аёлларнинг ўрни муҳим, дейди Катрин.

Вашингтонда у генетик жиҳатдан модификацияланган организмлар ва генларни тартибга солиш бўйича Европа Иттифоқи позициясини ҳимоя қилмаслигини айтган. Айни пайтда Катрин Жеслен-Ланеель Франция қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим стратегик лойиҳаларни амалга оширмоқда.

ФАОга бошчилик қилмоқчи бўлган номзодлардан бири Цюй Дунъюй халқаро ҳамкорлик бўйича катта тажрибага эга, дунёдаги очлик ва қашшоқликни бартараф этишга қаратилган лойиҳалари билан катта муваффақият қозонган.

photo_2019-06-22_17-40-47.jpg

Жорий йилнинг 29 июнига қадар давом этадиган сессиянинг асосий воқеаси эртага, якшанба куни соат 10 00 да бўлиб ўтади. Энг кўп овоз тўплаган номзод Жозе Грациану да Силванинг ўрнига сайланади. Экспертларнинг фикрича, сайлов икки босқичда ўтказилади. 28 июн куни ФАО Кенгашига сайловлар бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузи анжуманда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ҳам иштирок этиб, бўлажак сессиядаги ФАО Бош директорлиги учун ўтказиладиган сайловда овоз беради. 
photo_2019-06-22_17-38-44.jpg

Ўзбекистон ва ФАО 2001 йилдан бўён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бундан беш йил аввал мазкур ташкилотнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси очилган бўлиб, айни пайтда шерикликдаги ўндан ортиқ лойиҳалар фаолият олиб бормоқда. 

Сессия тафсилотларини кузатиб боринг.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech