Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
31 aug

Аввало, Сизларни энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз.

Бугунги туб ўзгаришлар даврида қишлоқ хўжалиги ходимларининг беҳисоб ҳиссаси бор. Сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалиги тизимини ривожлантиришга катта эътибор берилиб, ўз ишининг моҳир устаси бўлган соҳа ходимларининг фидокорона меҳнатлари қадрланиб, юқори баҳоланиб келинмоқда.

Шу ўринда Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами муносабати билан Президентимизнинг фармонига биноан 2019 йилда кўплаб соҳа ва тармоқлар вакиллари қаторида ҳаётимизда ғоят муҳим ўринга эга бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида жонбозлик кўрсатиб келаётган юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлганини мамнуният билан таъкидлаш жоиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган юртдошларимизни самимий муборакбод этади.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнаси барчамизга муборак бўлсин!


Давлат мукофотлари билан тақдирланган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбар ходимлари рўйхати

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»

1

Барноев Ўктам 

Бухоро вилояти ҳокими

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

2

Абдукодиров Равил 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

3

Нурмуратов Мамаризо 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

4

Абдурахманов Шухратбек 

Андижон вилояти ҳокими

5

Вахабов Аброл 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси

6

Ганиев Шухрат 

Фарғона вилояти ҳокими

7

Кучкаров Джамшид 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси молия вазири

8

Мирзаев Ғофуржон 

Сирдарё вилояти ҳокими

9

Мирсоатов Алишер 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси

10

Шарипов Бахром 

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси

«Дўстлик» ордени билан

11

Абдуллаев Абдушукур 

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

12

Исламов Бобир 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

13

Исраилов Салих 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг мудири

14

Максудов Алишер 

«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

15

Хожаметов Сабир 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

16

Истамов Садулло

Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

17

Воитов Азиз

«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси

18

Умаров Халимжон 

Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

19

Ҳикматов Санъаттилло 

Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech