Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22 jun

photo_2019-06-19_19-01-55.jpg

Бухоро вилояти ғаллакорлари давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномовий режасини ортиғи билан бажарди.

Вилоятнинг давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномовий режаси 164,2 минг тоннани ташкил этиб, амалда 104 фоиздан ошириб бажарилди. Хусусан, Ғиждувон, Қоровулбозор, Ромита, Когон туманлари 105-109 фоизга, Бухоро, Вобкент, Жондор, Қоракул, Олот, Пешку туманлари 101-104 фоиздан режа ортиғи билан бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 сентябрдаги “2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 61,6 минг гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари амалга оширилган.

Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилганлиги, “занг” касаллигига, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилди.

Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳараркатларни сифатли амалга ошришда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

Жорий йилда Бухоро вилояти ялпи дон ишлаб чиқариш 345,5 минг тонна ёки ҳар гектаридан 56,1 центнердан дон ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда. 

Манба: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech