Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
23 mar

Маълумки, COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли мамлакатимизда карантин эълон қилинган. Ушбу эпидемиологик вазият шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукумат назоратида бўлиб, талаб этиладиган барча чора-тадбирлар аниқ механизм орқали тизимли ташкил этилмоқда.''

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари томонидан грипп ва ўткир юқумли респиратор касалликларнинг олдини олиш борасида изчил фаолият олиб борилмоқда. Юртимиздаги барча шифохоналар етарли даражада тиббий-асбоб ускуналар, дори-дармонлар ҳамда тиббиёт ходимлари билан таъминланган.

Аҳолига ушбу касалликни олдини олиш, касалланмаслик ва шахсий гигиенага доир туркум кўрсатувлар ва радио эшитиришлар, газета ва журналлардаги мақолалар орқали маълумотлар бериб борилмоқда. Бу эса республикада ушбу касалликни кириб келиши ҳар бир фуқаронинг ўз соғлиғи билан бир қаторда бошқа инсонларга касалликни тарқалишини олдини олишга бўлган масъулиятини янада кучайтиради.



Фаолиятини бир маромда давом эттираётган вазирлик, қўмита, муассаса ва ташкилотларда ҳар бир раҳбар, мутахассис ва ишчи-хизматчилар шахсий гигиена қоидаларига амал қилиши, касалликни олдини олишга қаратилган амалий ишлар қилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан вазирлик биносига кириб келадиган хар бир инсонни дезинфекция тўсиғи орқали ўтиб, қўлларини дезинфекция қилинган ҳолда киритиш қоидаси жорий қилинди. Шунингдек махсус асбоб ёрдамида ходимларнинг ҳарорати ўлчиниб турилмоқда.

Ушбу қоидани кун давомида кириб-чиқиш вақтида бажарилиши қатъий назоратга олинган.


Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech