Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
13 mar

Жорий йил 14–16 март кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Қишлоқ хўжалиги – AgroWorld Uzbekistan – 2018” халқаро кўргазмаси очилиши режалаштирилган.

Энг илғор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этиладиган мазкур кўргазмада Австрия, Озарбайжон, Белорусь, Белгия, Германия, Италия, Испания, Қозоғистон, Хитой, Латвия, Корея, Россия, Туркия, Украина, Франция каби 20 га яқин мамлакатдан 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этиш истагини билдирган. Тадбирда хорижий мамлакатлар элчихоналарининг ҳам фаол иштироки кутилмоқда.

“Ўзэкспомарказ”нинг 1- ва 2-павильонида, шунингдек, очиқ майдонда қишлоқ хўжалиги техникалари, инновацион технологиялар намойиш этилади. Ўзаро тажриба алмашилади.

Анъанага кўра, кўргазманинг иккинчи кунида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши кўмагида “Фермерлар куни” бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашади, соҳага доир янги техника ва технологиялар билан танишиш имконига эга бўлади.
Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech