Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 jun

Жорий йилнинг 12 июнь куни «Ўзэкспомарказ» МККда Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги Парламенти Давлат котиби М.Штюбген бошчилигидаги Германия ҳукумат делегацияси “AgroExpo Uzbekistan/Agrotech Expo-2019” кўргазмасида иштирок этди.

1.jpg

2.jpg
5.jpg
Ушбу тадбир доирасида шу куннинг ўзида Ўзбекистон-Германия Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича иккинчи йиғилиши ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги Парламенти Давлат котиби М.Штюбген раҳбарлик қилди. Ушбу ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши 2018 йилнинг январь ойида Берлинда ўтказилган эди. Унда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган эди. Йиғилишда Ўзбекистон-Германия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга доир келишувларга эришилди. 
55555.jpg  
88888.jpg
33333.jpg

77777.jpg
44444.jpg
9.jpg
12.jpg
13.jpg
 "AgroExpo Uzbekistan" кўргазмаси доирасида Германия қишлоқ хўжалиги жамияти (DLG e.V.) озуқа ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, сут ва картошкани қайта ишлаш, халқаро савдо стандартлари, гигиена талаблари, сифат кўрсаткичлари, ташқи бозорга чиқиш учун шартлар каби масалаларда халқаро экспертларни бир жойга жамлашга муваффақ бўлди.

Германия томони ушбу тадбирда мамлакатнинг етакчи немис тадқиқот институтлари ва мамлакат агросаноат секторининг 10 та компанияси томонидан тақдим этилаётган миллий стенд билан иштирок этмоқда. Хусусан, Ўсимлик хилма-хиллигини муҳофаза қилиш федерал офисининг президенти Удо фон Крёхер, Федерал хавфни баҳолаш институти президенти, профессор др. Андреас Хензель, Ўтиш даври мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича Лайбниц институти директори, профессор др. Томас Глаубен, Германиянинг қишлоқ хўжалиги жамияти вакиллари, шунингдек, «Kronen», «SolanaGmbH&CoKG», «AgrokraftGmbH», «Petkus», «MASTERRINDGmbH» каби компаниялар иштирок этди.

Германия томони ўзбекистонлик шериклар билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, таълим, тадқиқот, стандартлаштириш, чорвачилик, ўсимликларни етиштириш, уруғчилик, асаларичилик, халқаро кўргазмаларда ўзаро иштирок этиш каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор. 

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech