Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Ҳосил чўғи баланд

16 jun 2017
Наманган вилоятида ҳам ғалла ўрим-йиғими жадал давом этмоқда. Бунинг учун 255 комбайн, кўплаб юк автомашиналари, кўчма устахоналар ва етарли ишчи кучи бириктирилган.

Сариқўрғон гилослари

16 jun 2017
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги Сариқўрғон қишлоғи гилос ва ўрикзор боғлари билан донг таратган. Шу кунларда қишлоқнинг қайси хонадонига кирманг, томорқада меваси ғарқ пишган дарахтларни кўриб, завқингиз келади.

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди

2 jun 2017

Андижон вилояти Улуғнор туманида ташкил этиладиган 2000 бош қорамол ва 10 000 бош наслли эчки боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси ва сутни қайта ишлаш лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Президентимизга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берилди.


Президентимиз Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривож чорваси” кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

2 jun 2017
Мамлакатимизда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Бахт имкон ривож чорваси» ана шундай эътибор натижасида ривож топаётган хўжаликлардан бири.

Афғонистон ва Тожикистонга 1 миллион долларлик тухум экспорт қилинади

31 may 2017
Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар самарасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда асосий бўғин, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаининг, янада фаровон турмушга эришишнинг муҳим омилига айланмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да аграр соҳага ихтисослашган халқаро кўргазмалар ўз ишини бошлади

30 may 2017

Жорий йилнинг 30 май куни пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг “Uzbekistan Agrotech Expo–2017” XII халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг “Uzbekistan Agromash Expo–2017” VI халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бошланди.


Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

26 may 2017

Жорий йилнинг 26 май Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

ЎзА хабарида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлари ва мутасадди идоралар вакиллари иштирок этган мажлисда “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Самарқанд вилоятидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Ўзбек олимлари меваларнинг янги навларини яратмоқда

18 may 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 январдаги Мева-савзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда.


Шавкат Мирзиёев: иссиқхона – даромад манбаи

17 may 2017

Давлатимиз раҳбари Ховос туманидаги “Ҳожи Гадойбой ота” хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган иссиқхонани кўздан кечирди.


Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги истиқболли лойиҳалар билан танишди

17 may 2017

Президентимиз Мирзаобод туманидаги «Абдуғани Турдибоевич» кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди.

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги изчил ривожланиб, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларда юқори натижаларга эришаётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари сафи кенгайиб бормоқда. Улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар аҳоли фаровонлигини ошириш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш имконини бермоқда.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech