Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Қашқадарёда in-vitro усулида картошка уруғликларини кўпайтиришга ихтисослашган лаборатория ташкил этилади

7 jun

Қашқадарё вилоятида Польша инвестиция дастури асосида, қиймати 8 млн АҚШ долларига тенг, йиллик қуввати 8 млн дона in-vitro усулида картошка уруғлик мини туганакларини кўпайтиришга ихтисослашган лаборатория ҳамда йилига 5 минг тонна юқори авлодли соғлом картошка уруғликлари етиштиришга мўлжалланган комплекс ташкил этилиши режалаштирилмоқда.


Уруғчилик соҳаси тизимли равишда такомиллаштирилади

5 jun

Жорий йилнинг 4 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий Мажлис, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. 


Ўзбекистон-Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлари ҳамкорликни кенгайтиришга оид “Йўл харитаси”ни тасдиқлашди

3 jun

Жорий йилнинг 30 май куни Урганч шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлари Жамшид Ходжаев ва Дмитрий Патрушев томонидан Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўрта муддатли истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланди. 


Тошкентда Глобал озиқ-овқат сиёсати масалалари муҳокама этилди

1 jun

Жорий йилнинг 31 май куни пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент Халқаро Вестминстер университети, Халқаро озиқ-овқат сиёсати илмий-тадқиқот институти (IFPRI) билан ҳамкорликда «Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги трансформацияси, озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқланиш» мавзусида халқаро конференция ҳамда «Глобал озиқ-овқат сиёсати 2019» ҳисоботининг тақдимоти бўлиб ўтди.


Қишлоқ хўжалиги соҳасида Исроил билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

30 may

Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигида Исроил Қишлоқ хўжалиги ва аграр тарраққиёт вазирлиги бош директори ўринбосари Михал Леви бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


Республикада 2020 йил ғалла ҳосили учун навдорлик сифат кўрсаткичлари давлат стандарт талабларига тўлиқ жавоб берадиган сифатли уруғлик дон етиштириш бўйича амалга ошираётган ишлар тўғрисида.

28 may
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-5708-сонли фармонига асосан “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилди ва бу борадаги фаолият йўналишлари бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

КИТОБ –МАЪРИФАТ ҚУЁШИ

15 may
Қадим Бухоронинг асрлар давомида халқимизга, башариятга буюк алломалар етказиб бергани тарихдан маълум. Ана шундай аждодларига муносиб бўлиш туйғуси билан улғаяётган бугунги ёш авлод камолотига мактабларимиз, фидойи ўқитувчилар мустаҳкам пойдевор қўймоқда.

ДИҚҚАТ! Пиллачиликдаги мухим янгилик

7 may

Бугунги кунда ғалла, беда, сабзавот, боғ ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилиши жараёнларида сепилган заҳарли химикатлар дала атрофидаги тут дарахтлари баргларига ҳам тушганлиги оқибатида, шу тут баргларидан парваришланаётган тут ипак қуртларини заҳарланиш ҳолатлари учрамоқда.


«Ўзбекистонда қишлоқ худуди барқарор ривожланиши» лойиҳаси доирасида тренинглар

5 may

20 апрелдан бошлаб Андижон ва Сирдарё вилоятларида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда қишлоқ худуди барқарор ривожланиши» лойиҳаси доирасида кооперативларни бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолияти бўйича тренинглар ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва GIZ қишлоқ хўжалиги кооперативлари тараққиёти йўлида ҳамкорлик қилишади

30 apr
26 апрель куни Гулистон давлат университетида «Ўзбекистондаги барқарор қишлоқни ривожлантириш» бўйича бошқарув қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу лойиха Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги кўмагида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) бошчилигидаги консорциум томонидан амалга оширилади


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech