Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ICBA билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

10 jul

2019 йилда мамлакатда барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қўшма фаолиятни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ўртасида стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди. Вазир Жамшид Ходжаев ва ICBA бош директори Исмахане Елоуфаи ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди.


Фарғона шаҳрининг ғалладан қисқарган майдонлари сабзавотчиликка ихтисослаштирилади

8 jul

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Фарғона шаҳрида ғалладан қисқарган 700 гектар майдонни сабзавотчиликка ихтисослаштириш юзасидан амалий ишлар олиб борди.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги журналистлар ўртасида танлов эълон қилади

7 jul

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигининг юксак ютуқларини оммалаштириш, журналистларнинг қишлоқ аёллари мавзусини мунтазам ёритиб боришларини рағбатлантириш  мақсадида танлов эълон қилади.


Мўл ҳосилнинг андижонча инновацион усули

4 jul

Вилоятнинг Жалақудуқ, Олтинкўл, Хўжаобод, Бўстон, Избоскан туманларида ушбу дуккакли экин 3 хил тажрибада экилди. Эндиликда эса соя ҳосилини йиғиб олиш август ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунлигига мўлжалланмоқда.


Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Халқаро зайтун кенгаши йиғилишида иштирок этди

2 jul

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Халқаро зайтун кенгаши (ХЗК)нинг видеоконференция шаклидаги 111-сессия ишида кузатувчи мақомида иштирок этди.


Ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланиб бораверади

30 jun
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказида юртимизда фаолият юритиб келаётган KOPIA (Korea Program on International Agriculture) маркази маркази раҳбари доктор Ан Хе Сунгнинг мамлакатимиздаги фаолияти якунига етганлиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Жамиятимизда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мустаҳкамланиб бормоқда

27 jun

Сизларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман


Бухоролик фемер ва деҳқонлар ғалла ҳосили режасини бажарди

26 jun

Бу йил вилоятда ялпи бошоқли дон ишлаб чиқариш 440,9 минг тонна ёки гектаридан 72,8 центнердан ҳосил олиш режалаштирилган эди. Хусусан, ҳудудтнинг дон сотиш шартномавий режаси 152,4 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100,5 фоизга бажарилди.


Ислоҳотлар самараси таҳлилларда акс этади

25 jun
Ҳар қандай муваффақиятнинг таг замирида эл ишончини оқлаш, ишга муносабат, қатъий интизом ва юксак масъулият ётади. Муҳтарам президентимизнинг ана шундай талабчанлиги ва барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаларини сарҳисоб қилиб борилиши ўзининг ижобий самарасини бермоқда. 

Бугун Сирдарё вилояти ғалла ҳосилини ортиғи билан бажарди

24 jun

Мирзаобод тумани 114,7 фоиз, Боёвут тумани 106 фоиз ва Сардоба, Сирдарё, Ховос, Сайхунобод туманлари 100-101 фоиз фоиздан режани ортиғи билан бажарилди.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech