Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Поп ва Мингбулоқ туманларида 8 минг гектардан ортиқ фойдаланишдан чиққан ер ўзлаштирилади

12 jul 2019

Жорий йилнинг 9-10 июль кунлари Жаҳон банки экспертларидан иборат миссия вакиллари томонидан Намангандаги Поп ва Мингбулоқ туманларида жорий этилаётган Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси асосидаги эксперимент тажриба ўрганилди. 


Шуҳрат Тешаев: еримизнинг ҳар қаричи қадрли

8 jul 2019

Мамлактимиз бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг умумий майдони 20 236,3 минг гектарни, шундан ҳайдаладиган ерлар 3 988,5 минг гектарни, кўп йиллик дарахтзорлар 383,1 минг гектарни, бўз ерлар 76 минг гектарни, пичанзор ва яйловлар 11 028,3 минг гектарни, бошқа ерлар 4 760,4 минг гектарни ташкил қилади.


Ўзбекистонда Балиқчилик илмий маркази очилди

8 jul 2019

Жорий йилнинг 7 июль куни Тошкент давлат аграр университетнинг Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Хитой Халқ Республикасининг “Shuntong Agriculture Company” компанияси, Ипотека АТБ билан ҳамкорликда қиймати 300,0 минг долларга тенг балиқларни кўпайтириш, урчитиш бўйича замонавий техника ва технологиялар асосида Балиқчилик илмий марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  


Наманган вилояти давлат эҳтиёжлари учун товар дон сотиш режасини бажарди

6 jul 2019

Наманган вилояти ғаллакорлари давлатга товар дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди.

Вилоятнинг давлатга товар дон сотиш режаси 223,8 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100,5 фоиздан ошириб бажарилди. Хусусан, Мингбулоқ, Норин, Поп, Уйчи ва Наманган туманлари туманлари 107-110 фоизга, Тўрақўрғон, Учқўрғон ва Чуст туманлари 104-107 фоизга режа ортиғи билан бажарилди.


Самарқандликлар ғалла сотиш шартномавий режасини бажаришди

6 jul 2019

Самарқанд вилояти ғаллакорлари давлат эҳтиёжларига товар дон сотиш шартномовий режасини ортиғи билан бажарди.


Замонавий агрологистика марказлари барпо этилиб, қишлоқ хўжалигида кооперация кенгайтирилади

4 jul 2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тизими тубдан такомиллаштирилади

3 jul 2019

Жорий йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. 


Россиянинг «ФосАгро» ОАЖ раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

3 jul 2019

Жорий йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Россиянинг «ФосАгро» ОАЖ кимё холдинг компанияси савдо ва маркетинг бўйича бош директор ўринбосари Сергей Пронин билан учрашув бўлиб ўтди. 


Тошкент вилояти давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномовий режасини бажарди

29 jun 2019

Тошкент вилояти ғаллакорлари давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномовий режасини ортиғи билан бажарди. Вилоятнинг давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномовий режаси 310 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100 фоиз қилиб бажарилди. Хусусан, Бекобод, Оққўрғон, Бўка, Қўйичирчиқ, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ, Тошкент, Чиноз туманлари 101-107 фоиз қилиб режа ортиғи билан бажарилди.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech