Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Вазирлик тизимида фаолият юритаётган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун масъул ходимлари малака оширмоқда

24 jan 2018

2018 йилнинг 24 январь куни Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги республика миқёсидаги ташкилот, муассаса ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун масъул ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинари бошланди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш Маркази, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, “UZINFOCOM” маркази, “UNICON.UZ” давлат унитар корхонасининг масъул раҳбар-ходимлари ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.


БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятидаги пилот ҳудудларига БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакилининг амалга оширган ташрифи

18 jan 2018
2018 йил 16 январь куни БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер хоним Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳасининг Фарғона вилоятидаги пилот ҳудудларига лойиҳа томонидан эришилган натижалар, уларнинг вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшаётган ҳиссасини баҳолаш ва келажакдаги ҳамкорлик имкониятларини таҳлил қилиш мақсадида ташриф буюрди.

Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Бийет де Вильмор хоним билан учрашув бўлиб ўтди

10 jan 2018

2018 йилнинг 10 январь куни Ўзбeкистoн Рeспубликaси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вaзири Зойир Мирзаев Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Бийет де Вильмор хонимни қабул қилди.


Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув ўтказилди

10 jan 2018

2018 йилнинг 10 январь куни Ўзбeкистoн Рeспубликaси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вaзири Зойир Мирзаев Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув ўтказди.


Xитoй Xaлқ Рeспубликaсининг Фaвқулoддa вa муxтoр элчиси Сун Лицзe билан учрашув бўлиб ўтди

9 jan 2018

2018 йилнинг 9 янвaрь куни Ўзбeкистoн Рeспубликaси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вaзири Зойир Мирзаев Xитoй Xaлқ Рeспубликaсининг мамлакатимиздаги Фaвқулoддa вa муxтoр элчиси Сун Лицзeни қaбул қилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

1 jan 2018

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Қадрли дўстлар!

Жонажон Ватанимизга Янги – 2018 йил кириб келмоқда.

Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этган аграр соҳа вакилларининг республикамиз миришкор деҳқонлари, фермерлари ва соҳа ходимларига МУРОЖААТИ

30 dec 2017

Қадрли ҳамкасблар, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган миришкорлар!

Мамлакатимиз тарихида илк бор Президентимизнинг шахсан ташаббуси билан барчамиз Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини катта тантаналар ва кўтаринкилик билан нишонладик. Пойтахтимиздан бошлаб, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларигача шоду хуррамлик билан “Ҳосил байрами” бўлиб ўтди. Деҳқону боғбонлар, чорвадору мироблар, хуллас, аграр соҳанинг барча меҳнаткашларига юксак иззат-икромлар кўрсатилди. Бундай шараф ҳаммамизнинг кўнглимизга фахр-ифтихор бағишлайди, албатта.


Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимларининг ўқув-семинари якунланди

27 dec 2017

2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари Тошкент давлат аграр университетида ўтказилган навбатдаги ўқув-семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимлари иштирок этди.


Депутатлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ахборотини эшитдилар

26 dec 2017

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ахбороти эшитилди.


Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

25 dec 2017

2017 йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Евгений Громыко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech