Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Жамшид Ходжаев Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сиёсий Кенгашига янги аъзо сифатида сайланди

26 sep 2019

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XII Мажлисида партиянинг Сиёсий Кенгашига янги аъзо сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев сайланди. 


Сирдарё вилоятида 2020 йил ҳосили учун очиқ майдон ва ғўза қатори орасига бошоқли дон экилмоқда

25 sep 2019

Сирдарё вилоятида мавсум бошидан жами 26062 (30,7%) гектар майдонларга бошоқли дон экиш ишлари амалга оширилди, шундан 21500 (100%) гектари очиқ майдон, 4562 гектари эса ғўза қатор орасига бошоқли дон экилди.      


Парранда маҳсулотлари таннархининг 70 фоизи омихта емга боғлиқ

25 sep 2019
Парранда маҳсулотлари таннархининг 70 фоизини омихта ем нархи белгилайди. Шу боисдан кейинги йил ҳосилигача омухта ем учун зарур бўлган буғдой, маккажўхори, соя кунжараси кабиларнинг нархи фақат ўсиб боради. 

Наманганда 2020 йил ҳосили учун жами 12 минг 939 гектар ер майдонига экинлар экилади

24 sep 2019

Наманган вилоятида 2019 йил куз ойларида 2020 йил ҳосили учун жами 12 минг 939 гектар ер майдонларига тўқсонбости ҳамда август сентябрь пиёзи ва саримсоқпиёз экинлари экиш режалаштирилган. 


Ўзбекистонда илк бора органик пахта етиштирилди

23 sep 2019

Ўзбекистон Республикасида биринчи маротаба “TEXTILE TECHNOLOGIES GROUP” МЧЖ ХК Чиноз кластери томонидан органик пахта етиштирилди. 


Носир Аҳмад Дуррани: Ўзбекистон ҳукуматига қишлоқ хўжалиги соҳасига бераётган кўмаги учун миннатдорман

20 sep 2019

Жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация, чорвачилик вазири Носир Аҳмад Дуррани бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон-Афғонистон қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.  


Пахта ҳосилини машиналар ёрдамида териб олиш даражаси ортади

19 sep 2019

2019 йилда Сирдарё вилояти Дўстлик тумани “Агросервис МТП”нинг Ғанишер Суюнов, Зафар Жўраев, Шавкат Турсунқулов, Ғайрат Бобобеков каби операторлари ўзларининг “Кейс-2022” машиналари ёрдамида мавсум бошидан 210-295 тонна пахта теришга эришдилар.


1000 тонна сиғимга эга паст ҳароратли совуткич фойдаланишга топширилди

19 sep 2019

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 1000 тонна сиғимга эга паст ҳароратли омборхона фойдаланишга топширилди. 



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech