Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг изоҳи

20 jul

Жорий йил 16 июль куни Қибрай тумани маъмурий судида судья А.Эралиев раислигида пахта-тўқимачилик кластери фаолияти ва салоҳиятини баҳолаш бўйича Республика Ишчи гуруҳининг хулосаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ў.Барноев, Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаевлар устидан “Sultan Tex Group”нинг Қибрай тумани маъмурий судига шикояти бўйича эшитув  бўлиб ўтди.


Вазир Ж.Ходжаев сабзавотчилик соҳасида олиб борилаётган илмий жараёнлар билан танишди

18 jul

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишди.


Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинлари учун генетик банк яратишга доир вазифалар белгилаб олинди

16 jul

Жорий йил 15 июль куни Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига қилган ташрифи чоғида бу ердаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этишга эътибор қаратилди.


Ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларининг таснифи ва иқтисодий самарадорлиги бўйича каталоги тайёрланди

15 jul

Бугунги кунда пандемия шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим масалага айланиб бормоқда. Сўнгги йилларда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда


Қишлоқ хўжалигида жорий йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама этилди

15 jul

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан аграр соҳада 2020 йил I ярим йилликда амалга оширилган ишлар ҳамда II ярим йилликда кутилаётган натижалар, соҳадаги камчилик ва муаммолар, инвестиция ва экспорт прогноз кўрсаткичлари ижроси юзасидан видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказилди.


Ўзбекистонда илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини тубдан ривожлантиришга киришилди

14 jul

Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишиш, у ердаги мавжуд муаммоларни ўрганиш юзасидан мазкур институтга ташриф буюрди.


Жаҳон банки ва Ўзбекистон ўртасида ярим миллиард АҚШ доллари миқдоридаги шартнома имзоланди

12 jul

2020 йил 11 июлда Ўзбекистон Республикасива Жаҳон банки ўртасида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битимнинг рақамли имзоланиши бўлиб ўтди. 


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ICBA билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

10 jul

2019 йилда мамлакатда барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қўшма фаолиятни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ўртасида стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди. Вазир Жамшид Ходжаев ва ICBA бош директори Исмахан Элуафи ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди.


Фарғона шаҳрининг ғалладан қисқарган майдонлари сабзавотчиликка ихтисослаштирилади

8 jul

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Фарғона шаҳрида ғалладан қисқарган 700 гектар майдонни сабзавотчиликка ихтисослаштириш юзасидан амалий ишлар олиб борди.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги журналистлар ўртасида танлов эълон қилади

7 jul

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигининг юксак ютуқларини оммалаштириш, журналистларнинг қишлоқ аёллари мавзусини мунтазам ёритиб боришларини рағбатлантириш  мақсадида танлов эълон қилади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech