Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

«Ўзбекистонда қишлоқ худуди барқарор ривожланиши» лойиҳаси доирасида тренинглар

5 may 2019

20 апрелдан бошлаб Андижон ва Сирдарё вилоятларида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда қишлоқ худуди барқарор ривожланиши» лойиҳаси доирасида кооперативларни бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолияти бўйича тренинглар ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва GIZ қишлоқ хўжалиги кооперативлари тараққиёти йўлида ҳамкорлик қилишади

30 apr 2019
26 апрель куни Гулистон давлат университетида «Ўзбекистондаги барқарор қишлоқни ривожлантириш» бўйича бошқарув қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу лойиха Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги кўмагида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) бошчилигидаги консорциум томонидан амалга оширилади

Ўзбекистон Республикасида чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа ишга туширилди

24 apr 2019
23 апрел куни Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги беш йиллик лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа Европа Иттифоқи (15 млн. Эвро) ва Жаҳон банки (150 млн. АҚШ доллари) томонидан молиялаштирилади ва самарадорсизлик, кичик фермерлар учун молия ва бозорга кириш чекловлари, турли манфаатдор томонлар ўртасида муносабатлар мувофиқлаштириш даражаси, қиймат занжирини самарасиз бошқариш, сифатли тиббий хизматларининг етишмаслиги ва тадқиқот муассасалари учун етарли бўлмаган ресурслар каби чорвачилик соҳасидаги асосий муаммоларни ҳал этишга қаратилган

Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги кооперативлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди

22 apr 2019

Қишлоқ хўжалиги вазири Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Қувасой туманларида кўп тармоқли қишлоқ хўжалиги кооперативлари вакиллари билан учрашди.


Ўзбекистон Давлат қишлоқ хўжалигини бошқариш тизими ислоҳ қилинди

21 apr 2019

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқарувини такомиллаштириш мақсадида ПФ-5708-сонли Президент Фармони ва ПҚ-4292 сонли Президент Қарори қабул қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Матбуот хизмати қабул қилинган ҳужжатларнинг асосий қисмларини тақдим этади


Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

17 apr 2019

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Батмина Батсетсеғ раҳбарлигидаги делегация билан бўлиб ўтган учрашувда мамлакатлар ўртасида агросаноат комплексидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.


Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Бошқирдистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

11 apr 2019

Жорий йилнинг 10 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Бош вазир ўринбосари - қишлоқ хўжалиги вазири Фазрамхонов Илшат бошчилигидаги Бошқирдистон Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказилди


Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

2 apr 2019
Республикамиз делегациясининг ташрифи давомида хусусий ташкилотлар билан бир қатор учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди

Тошкентда озиқ-овқат саноати кўргазмаси бўлиб ўтади

30 mar 2019

3-5 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий ҳамкорлигида озиқ-овқат саноати ва маҳсулотлари “Озиқ-овқат саноати” UzFood 2019 - Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech