Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Республикада ғалла апробацияси ўтказилмоқда

18 may

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида танлаб олинган 3572 нафар уруғчилик хўжалигининг 88,9 минг гектар сувли майдонларда уруғлик ғалла парваришланмоқда


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сардобадаги талофатдан зарар кўрган майдонларни тикламоқда

17 may

Сирдарёда Сардоба сув омбори дамбасининг бузилиши оқибатида қишлоқ хўжалиги экинларига етказилган зарарлар ва уларни бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.  


Ҳудудларда ғўза экилган майдонларда яганалашни ўтказиш бўйича илмий тавсиялар

16 may

Яганалашни 1-2 чинбарг пайдо бўлганда ўтказиш оптимал муддат бўлиб, ушбу тадбирни 3-5 кун кечиктириб ўтказиш пахта ҳосилини 2-3 центнерга камайишига олиб келади. Яганалаш сифатсиз ўтказилганда кўчат қалинлиги юқори бўлади ва ғўзани сув, озиқадан фойдаланиш самарадорлиги камайиб, пахтадан 15-20% кам ҳосил олинади.


Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан чигирткалар ёпирилиб ўтиши ҳақидаги хабарларга расмий муносабати

15 may

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан чигирткалар ёпирилиб кириб келгани ҳақида турли хабарлар тарқамоқда. Айни карантин ва об-ҳавонинг инжиқликлари сабаб қишлоқ хўжалигига таъсир ўтказиши айтилмоқда. Ана шундай шароитда зарарли ҳашаротлар экинзорларга жиддий зарар етказиши мумкин.


Ҳудудлар шароитларига мос мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш кенгаймоқда

12 may

Мамлакатимиз ҳудудларини босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилгани тизимда янги босқични бошлаб берди. Хусусан, 2020–2022 йиллар давомида Жиззах вилоятинингжами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонларини ўзлаштирилади. Мазкур ерларда узумчилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик, картошкачилик тармоқлари қурилади ва иссиқхоналар барпо этилади


Мамлакатимизда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларда зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

8 may
Давлатимиз раҳбари томонидан “Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан  тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2020 йил ипак қурти парваришлаш мавсумида Тут баргидан заҳарланган тут ипак қуртларини асраб қолиш бўйича ТАВСИЯЛАР

7 may

Энг кучли кимёвий воситаларга Децис, Каратэ, БИ 58, Нурелл-Д, Топаз, Топсин-М, Омайт ва Бордо суюқлиги киради. Улар заҳарли хасва, шира, типс, олма қурти ва мевахўр каби зараркунандаларга қарши ишлатилади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech