Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

1 jan 2018

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Қадрли дўстлар!

Жонажон Ватанимизга Янги – 2018 йил кириб келмоқда.

Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этган аграр соҳа вакилларининг республикамиз миришкор деҳқонлари, фермерлари ва соҳа ходимларига МУРОЖААТИ

30 dec 2017

Қадрли ҳамкасблар, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган миришкорлар!

Мамлакатимиз тарихида илк бор Президентимизнинг шахсан ташаббуси билан барчамиз Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини катта тантаналар ва кўтаринкилик билан нишонладик. Пойтахтимиздан бошлаб, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларигача шоду хуррамлик билан “Ҳосил байрами” бўлиб ўтди. Деҳқону боғбонлар, чорвадору мироблар, хуллас, аграр соҳанинг барча меҳнаткашларига юксак иззат-икромлар кўрсатилди. Бундай шараф ҳаммамизнинг кўнглимизга фахр-ифтихор бағишлайди, албатта.


Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимларининг ўқув-семинари якунланди

27 dec 2017

2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари Тошкент давлат аграр университетида ўтказилган навбатдаги ўқув-семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимлари иштирок этди.


Депутатлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ахборотини эшитдилар

26 dec 2017

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ахбороти эшитилди.


Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

25 dec 2017

2017 йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Евгений Громыко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


Андижон, Наманган, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимлари малака оширди

23 dec 2017

2017 йилнинг 21-23 декабрь кунлари Тошкент давлат аграр университетида Андижон, Наманган, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимларининг ўқув-семинари бўлиб ўтди.


Ўзбекистонда 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинди

22 dec 2017
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида янги – 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном беришни таклиф этди.

Парламент сўровига қандай жавоб берилди?

21 dec 2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи мажлисида сенаторлар давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларининг таъминотчи, хизмат кўрсатувчи ҳамда бошқа ташкилотлар олдидаги қарздорлигини келтириб чиқарувчи сабаблар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаевга юборилган парламент сўровига жавобни кўриб чиқдилар.


Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимлари малака оширмоқда

18 dec 2017

2017 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент давлат аграр университетида Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимларининг ўқув-семинари бошланди.


Президентимиз қизилмия илдизидан дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди

15 dec 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашуви давом этмоқда.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech