Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда сунъий йўлдош маълумотлардан фойдаланилади

2 aug

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, OneSoil, Boston Consulting Group компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида сунъий йўлдош маълумотлардан фойдаланишга доир битим имзоланди.


Ўзбекистонда замонавий уруғчилик агрокластери ташкил этилади

1 aug
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Ходжаев бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида Минск шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигига оид келишувларга эришилди. 

Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигига оид “Йўл харитаси” тасдиқланади

30 jul

Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Нурсултон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлари Жамшид Ходжаев ҳамда Сапархан Омаров томонидан Қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 29 июль куни вазир Жамшид Ходжаевнинг Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Гулмира Исаева билан мулоқоти чоғида маълум қилинди. 


Ўзбекистон-Беларусь Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

30 jul

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи арафасида жорий йилнинг 29-30 июль кунлари Минскда Ўзбекистон-Беларусь ҳудудлараро I-Форуми ўтказилмоқда. 


Анқарада Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро иқтисодий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

25 jul
Анқарада Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро иқтисодий комиссияси йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Ходжаев ҳамда Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири ўринбосари А.Озкалди билан учрашув бўлиб ўтди. 

Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида 5 та корхона ташкил этилади

21 jul

Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган пахта-тўқимачилик кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.


Ўзбекистонда Хитойнинг аграр соҳадаги тажрибаси ўрганилади

21 jul

Пекинда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Ходжаев ва бошқа вакиллар иштирокидаги делегация Хитой қишлоқ хўжалиги вакиллари билан кенг қамровли учрашувларда иштирок этди.


Астрахань Давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ташкил этилди

20 jul

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Астрахань Давлат техника университетининг Тошкент филиали ташкил этилди. 



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech