Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
23 jun

Рим, 23 июнь /Вазирлик матбуот хизмати/

Бугун БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) 41-сессияси олдидан бўлиб ўтган учрашувларда Ташкилотнинг Европа учун 32-ҳудудий конференцияси Ўзбекистонда ўтказилишига доир ташаббус ФАО ҳамда 51 та Европа ва Осиё мамлакатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлари томонидан қўллаб-қувватланди.

Мазкур ҳудудий конференция 2020 йилнинг 5-7 май кунлари Ўзбекистонда, Марказий Осиё давлатларида орасида илк маротаба ўтказилади. ФАОнинг стратегик мақсадлари очликка қарши кураш, қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчиликнинг ҳосилдорлик ва барқарорлигини ошириш, қишлоқ ҳудудларида қашшоқликни камайтиришга ҳисса қўшишдир.

4.jpg

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация турли мамлакатлар, жумладан, Хитой, Миср, Корея, Украина, Қозоғистон, АҚШ, Чили сингари мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари ва бошқа расмий доира вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.

6.jpg

Конференция доирасидаги учрашувларда ФАОнинг Ўзбекистондаги янги лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинмоқда.

Ташриф тафсилотларини кузатиб боринг. 

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech