Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 jan

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасида мамлакатимизда пилла етиштиришни кўпайтириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

Унга кўра келгусида йилда ипак қуртини 3-4 марта парваришлаб, мўл ҳосил олиш мумкин. Тутзорларда паррандачилик ва асаларичилик, чорвачилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, иккиламчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имконияти бўлади. Бунинг учун ҳар 5 гектар тутзорда биттадан инновацион пилла етиштириш маскани барпо этилади.

2017 йилда Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон ва Фарғонада 150 дан ортиқ ана шундай пиллахоналар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Уларда йилига икки марта, ҳаттоки Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида уч марта ипак қурти боқилиб, мўл ҳосил етиштирилди.

Жорий йилда яна мингта, 2023 йилгача 10 мингта ана шундай инновацион пиллахоналар қурилиб, тайёр маҳсулотлар экспорти бир миллиард долларга етказилади.

Манба: УзА




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech