Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
5 dec

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалик ходимлари куни муносабати билан “Ўзбекистон ёшлари: аграр соҳа ривожида менинг ҳиссам” мавзуида иқтидорли талаба ёшларнинг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Унда соҳа олим ва мутахассислари, республикамиздаги барча олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг юздан ортиқ етакчилари иштирок этди.

Анжуманнинг очилишида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Ш.Тешаев, Тошкент давлат аграр университети ректори Б.Сулаймонов ва бошқалар сўзга чиқиб мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил ва самарали амалга оширилиши замирида навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Ватанимиз тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор ва шижоатли йигит-қизларни тарбиялаш, уларнинг замон талаблари даражасида таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, имконият ва истеъдоларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини таъкидладилар.

Аграр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш салмоғи йил сайин ортиб бормоқда. Бунинг натижасида халқимиз дастурхони турли ноз-неъматлар билан тўкин бўлиши баробарида, эҳтиёждан ошиқча қисми хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Бунда соҳада фаолият кўрсатаётган деҳқон-у фермерлар, сувчи-ю- механизаторлар, чорвадору-пиллакорлар, соҳа мутахассис ва олимлари, инчунин, ёшларимизнинг ҳиссаси катта.

Анжуманнинг “Баркамол авлод тарбиясида – фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг ўрни”, “Ер билан тиллаш олган жамият - тараққиёт билан беллаша олади”, “Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти – интеллектуал ёшлар нигоҳида”, “Инновацион фаолият ва реурстежамкор технологиялар тараққиёт мезони” шўъбаларида бу борадаги истиқболдаги вазифалар юзасидан қизғин фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Анжуман иштирокчилари университетда ёшларга яратилган шарт-шароитлар, жумладан, Ҳаракатлар стратегияси хонаси, талабаларнинг ўқув, амалиёт тажриба ишланмалари, кўргазма зали, ўқув-тажриба станцияси, гидропоника иссиқхонаси, ёшлар маркази, ахборот-ресурс маркази фаолияти билан танишдилар.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech