Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
21 apr 2019

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқарувини такомиллаштириш мақсадида ПФ-5708-сонли Президент Фармони ва ПҚ-4292 сонли Президент Қарори қабул қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Матбуот хизмати қабул қилинган ҳужжатларнинг асосий қисмларини тақдим этади.

Президент Фармонига мувофиқ вазирликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш, илғор тажриба ва фан ютуқларини, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишда замонавий кооперация муносабатларини кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратилишини рағбатлантириш;

агробизнеснинг кластер моделини кенг жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, кластерлаш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлиги, ҳосилдорлиги паст ерлар унумдорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга кўмаклашадиган қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;

кенг кўламли замонавий молиявий хизматларни ривожлантириш ва сифатли қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятини ошириш орқали қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши курашиш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим, фан ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни тизимли асосда узвий интеграциялашувини, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

Вазирлик олдида белгилаб қўйилган вазифалар асосида давлат бошқаруви ва вазирлик ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилий тузилмаси:

Янги ташкилий тузилмага кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарувига Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент Давлат аграр университети ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази киради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзагрокимёхимоя» акциядорлик жамиятига, кейинчалик Вазирлик ҳузурида ихтисослаштирилган хизматни ташкил этишни назарда тутган холда, қишлоқ хўжалиги ва ўсимликларни ҳимоя қилиш, агрокимёвий хизматни такомиллаштириш бўйича таклифларни бир ой муддатда бериш топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмаси:

Шу билан бирга, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юклатилган вазифаларни самарали бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси оптималлаштирилди.

Вазирлик таркибида қуйидаги бўлимлар ташкил этилди:

– Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар, хўжалик бирлашмалари ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси;

– Қишлоқ хўжалиги соҳасида молиявий муносабатлар ва хизматларни ривожлантиришни бошқармаси;

– Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасида стратегик таҳлил қилиш ва прогнозлаш бошқармаси;

– Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва хорижий алоқалар бошқармаси;

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси;

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларининг конъюнктурасини таҳлил қилиш бошқармаси;

– Чорвачилик тармоқлари озуқа базасини ривожлантириш бошқармаси;

– Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бўлими;

– Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё бошқармаси;

– Ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бошқармаси.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги Марказий аппарати таркибига вазир ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори лавозими ҳам киритилмоқда.

Ҳужжатга биноан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмаси, шунингдек, республиканинг барча вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги бошқармаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech