Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
5 dec 2018

“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги Низом ҳамда вазирликнинг 2018 йил 22 сентябрдаги 74-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотлаш тартиби” асосида вазирликнинг доимий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Вазирлар Маҳкамасининг агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи давлат ва хўжалик органлари, хўжалик бирлашмалари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи, таъминотчи, қайта ишлаш корхоналарининг марказий бошқарув органлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотлаш учун тавсия этилган номзодлар ўрганиб чиқилди.

Вазирлик доимий комиссиясининг хулосасини эътиборга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи, таъминотчи, қайта ишлаш тармоқларидаги самарали фаолияти, эришган натижалари, соҳанинг ривожига фидокорона меҳнати билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган раҳбар ва ходимлар, олимлар ва мутахассисларни мукофотлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотлаш учун тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича вазирликнинг доимий комиссиясининг 2018 йил 30 ноябрдаги 1- мажлис баёни маълумот учун қабул қилинсин.

2. Самарали фаолияти ва фидокорона меҳнати билан қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда уларнинг ҳудудий ташкилотлари ходимлари, олимлар ва мутахассислар иловадаги рўйхат асосида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотлансин.

3. Вазир ўринбосари А.Эргашев, Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Н.Кузиев) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига асосан “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла пул мукофоти олишлари учун маблағларни вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.

4. Вазирнинг биринчи ўринбосари А.Вахабов, вазир ўринбосарлари А.Эргашев, С.Ходжаев, Кадрлар бошқармаси (Э.Абдуалимов), Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишонларини мазкур буйруқ билан мукофотланган шахсларга Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлашга бағишланган байрам тадбирларида тантанали равишда топширилишини ташкил ва таъмин қилсинлар.

5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech