Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори асосида Республика кафолати остида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 13 та лойиҳа бўйича 128,27 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар доирасида ҳисобот 82,38 млн АҚШ доллари (115,7%) миқдорида иш бажарилган. Жумладан:

1. “Навоий вилоятидаги “Навоий” ва “Учқора” насос станцияларини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 38,26 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Франция Ҳукуматининг кредит маблағи 18,75 млн долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 19,51 млн долларни ташкил этади. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 8,9 млн доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 101,8 фоизга бажарилган.

2. “Наманган вилоятидаги “Кукумбой” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 11,41 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредити 3,89 млн долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 7,52 млн долларни ташкил этади. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 1,0 млн доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 200 фоизга бажарилган.

3. “Навоий вилоятидаги “Кенимех-1” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 19,66 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Хитой ҳукуматининг кредити 5,041 млн долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 14,62 млн долларини ташкил этади. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 1,4 млн доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 242,9 фоизга бажарилган.

4. “Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 144,2 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, шунинг 90,37 млн доллари Ислом Тараққиёт Банки кредити, қолган қисми эса Ўзбекистон ҳукуматининг улушидир. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 9,029 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 1,9 млн АҚШ доллари (21%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган.

5. “Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳасининг умумий қиймати 406,29 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, Осиё Тараққиёт Банки кредити 216,75 млн долларни, Япониянинг JICA фондининг маблағи 108,97 млн долларни, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эса 80,57 млн долларни ташкил этади. Жорий йилнинг январь-сентябрьойларида 2,38 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 2,38 млн доллар (100%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган.

6. “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳасининг умумий қиймати 376,714 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 115,924 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 260,79 млн доллари Жаҳон банкининг қарз маблағларидир. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 13,09 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўздатутилган бўлиб, амалда 10,22 млн доллар (78,1%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган.

7. “Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини каналлар ва коллекторларни тозалаш учун экскаватор ва бульдозерлар билан таъминлаш” лойиҳасининг умумий қиймати 14,22 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 3,16 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва 11,06 млн доллари Хитой ҳукумати қарз маблағларидир. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 2,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 9,06 млн доллар (453%)миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган.

8. “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)” лойиҳасининг умумий қиймати 122,72 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 33,17 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва қолган қисми Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағларидир. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 0,33 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 0,28 млн доллар (84,8%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган.

9. Идоралараро кенгашнинг 2013 йил 31 декабрдаги 115-сонли протоколига асосан “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш.
2-босқич” лойиҳасининг нархи тупроқ ишлари ҳисобига (263,7 млн доллардан 213,6 млн долларгача) оптималлаштирилди ва жорий йил 25 августда Молия вазирлигида презентация қилинди. Ҳозирда лойиҳанинг ушбу оптималлаштирилган ТИАси Жаҳон банки томонидан қўриб чиқилмоқда ва Директорлар кенгаши тасдиғига 2017 йилнинг бошида киритилиши кутилмоқда.

10. “Қашқадарё вилоятидаги “Дўстлик 1-2-3” насос станциясини қуриш” лойиҳасининг умумий қиймати 21,23 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 14,2 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва қолган қисми Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг қарз маблағларидир. Лойиҳада жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида маблағларни ўзлаштириш кўзда тутилмаган.

11. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II-босқич" лойиҳасининг умумий қиймати 131,65 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 103,42 млн доллари Жаҳон Банки қарзи, 11,98 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, қолган қисми эса бенифициарларнинг улушидир. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида лойиҳа доирасида 9,22 млн (100%) АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган.

12. “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳасининг умумий қиймати 219,28 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 150,0 млн доллари Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки улуши, 34,20 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши, қолган қисми эса лойиҳа ташаббускорларининг улушидир. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 19,57 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 30,59 млн доллар (156,3%) миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган.

13. “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасининг умумий қиймати 28,33 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 20,44 млн доллари Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси улуши, 1,67 млн АҚШ доллари Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши, 5,24 млн доллари бенифициарлар улушидир. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида лойиҳа доирасида 4,27 млн (100%) АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган.


Файл
Файлни юкламоқ
Размер: 20.82 KB




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech