Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-1455-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан 9 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳукумат кафолати билан 2011 йил Инвестиция дастурига киритилган ушбу 9 та лойиҳанинг режалаштирилган қиймати 102.3 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йил январь-март ойлари учун 17,01 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштрилган бўлиб, амалда 17.03 млн АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100 % ни ташкил этди, шу жумладан: 
1. Жаҳон Банки маблағлари ҳисобидан, яъни Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 74,55 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ундан Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши 14,55 млн. АҚШ долларини ва 60,0 млн. АҚШ доллари эса ХТТБ (МБРР)нинг қарзи (заём) маблағларини ташкил этади. Булар жумласидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи (заёми) 35,0 млн. АҚШ долларини ва 25,0 млн. АҚШ доллари Халқаро Тараққиёт Уюшмаси (МАР) нинг қарзи (кредити)ни ташкил этади. 
2011 йилда 5,36 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган. 2011 йил январь-март ойлари учун 0,940 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 0,940 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100% ни ташкил этган. 
2. ОПЕК Халқаро тараққиёт Жамғармаси иштирокида Бухоро вилояти «Қуйи-Мозор» насос станциясини қайта тиклаш лойиҳаси. Бухоро вилоятининг 29 минг гектарга яқин суғориладиган ер майдонини сув билан кафолатли таъминлаш, сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, фермер хўжаликларининг моддий-техника ресурслари таъминоти ва механизация хизматларидан фойдаланиш бўйича имкониятларини кенгайтириш ҳамда ОПЕК Халқаро тараққиёт Жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 17 январдаги ОПЕК Халқаро тараққиёт Жамғармаси иштирокида «Қуйи-Мозор» насос станциясини қайта тиклаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари туғрисидаги ПҚ-782-сонли қарори қабул қилинган. Лойиҳанинг умумий қиймати 18,476 млн. АҚШ доллари. Бундан ОПЕК Фонди улуши 12,0 млн. АҚШ доллари (65 %), Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати улуши 6,476 млн. АҚШ долларини (35 %) ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2008-2011 йиллар. Лойиҳа бошлангандан буён 01.04.2011 йил ҳолатига 9.296 млн АҚШ доллари жалб этилган. 
3. Бухоро вилояти ”Олот” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳаси. Саудия тараққиёт Жамғармасининг кредити. Лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 25 октябрдаги ПҚ-1422-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 17,01 млн АҚШ доллари бўлиб, шундан 12,0 млн АҚШ доллари Саудия тараққиёт Жамғармасининг кредити, Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши 5,01 млн АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йилда 7,8 млн АҚШ доллари миқдорида маблағни жалб этиш кўзда тутилган, январь-март ойлари учун 1,875 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 1,893 млн АҚШ доллари ёки режага нисбатан 101 % ни ташкил қилади. 
4. Осиё тараққиёт банки иштирокида “Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш” инвестиция лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 112,6 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 73,2 млн. АҚШ доллари (65%) Осиё тараққиёт банки қарзи, Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши 36,957 млн. АҚШ доллари (32,8%), Бенефициарлар улуши 2,443 млн. АҚШ долларини (2,2%) ташкил этади. 2011 йилда лойиҳа бўйича жами 5,45 млн. АҚШ долл. ўзлаштириш белгиланган. Ҳисобот даврида 2011 йил январь-март ойлари учун прогноз кўрсаткичлари 0,77 млн. АҚШ долл. (тармоқли жадвалга нисбатан 100%) жалб этиш режалаштирилган. Лойиҳа бошидан 01.04.2011 ҳолатига жами 62,22 млн. долл. кредит маблағ жалб этилган. 
5. Осиё Тараққиёт Банки маблағлари иштирокида “Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш ” лойиҳаси. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 10 августдаги ПҚ-1172-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 144,05 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 100,0 млн АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши 44,05 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йилда 16,98 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январь-март ойлари учун 4,75 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 4,75 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100% ни ташкил этган. 
6. Ислом тараққиёт банки, Қувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК ҳалқаро тараққиёт жамғармаси иштироқидаги “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиклаш” лойиҳаси. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 июлдаги ПФ-2789-сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 октябрдаги ПҚ-1215-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 94,3 млн.АҚШ долларини ташқил этиб, бундан Қувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси қарзи 15,62 млн.АҚШ доллари, Ислом Тараққиёт Банки қарзи 52,65 млн.АҚШ доллари ва ОПЕК ҳалқаро тараққиёт жамғармаси қарзи 12,72 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йилда 17,635 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январь-март ойлари учун 0,0294 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 0,0294 млн. АҚШ доллари ёки режага нисбатан 100%ни ташкил этган. 
7. Халқаро тараққиёт уюшмаси банки (МАР) маблағлари ҳисобидан, яъни “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 1-босқич.” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 81,85 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ундан Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши 16,31 млн. АҚШ долларини (солиқлардан озод этиш кўринишида) ва 65,54 млн. АҚШ доллари Халқаро Тараққиёт Уюшмаси (МАР) нинг қарзи (кредити)ни ташкил этади. 
2011 йилда 14,974 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январь-март ойлари учун 1,457 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 0,165 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 11% ни ташкил этдган Лойиҳа бошлангандан буён 01.04.2011 йил ҳолатига 4.179 млн. АҚШ доллари маблағ жалб этилган. 
8. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 августдаги 196-сонли қарори ва Жаҳон банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йилнинг 8 октябрь куни имзоланган молиялаштириш тўғрисидаги битимига асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 76,943 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 67,96 млн АҚШ доллари Жахон Банки қарзи, Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши 7,438 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,545 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. 2011 йилда 16,927 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган. 2011 йил январь-март ойлари учун 2,945 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 4,098 млн.АҚШ долларни ёки режага нисбатан 139 % ни ташкил этган. 
9. Осиё тараққиёт банки иштирокида “Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 сентябрдаги ПҚ-698-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 76,18 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 60,2 млн. АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон Ҳукуматининг улуши 15,58 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 0,394 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. 2011 йилда 17,163 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб режалаштирилган. 2011 йил январь-март ойлари учун 3.139 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 1.986 млн.АҚШ долларини ёки режага нисбатан 63.3% ни ташкил этган.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳалар мониторинги бошқармаси





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech