Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Инвестиция дастури тўғрисидаги” ПҚ-1455-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан 9 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳукумат кафолати билан 2011 йил Инвестиция дастурига киритилган ушбу 9 та лойиҳанинг режалаштирилган қиймати 106,06 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йилнинг биринчи ярмида 45,19 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 51,93 млн.АҚШ долларини ёки режага нисбатан 114,9% ни ташкил этди, шу жумладан: 
1. Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан, яъни “Ўзбекистон Дренаж лойиҳаси.” “Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш лойиҳаси”. Лойиҳанинг умумий қиймати 74,55 млн АҚШ долларини ташкил этиб, ундан Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 14,55 млн. АҚШ долларини ва 60 млн.АҚШ доллари эса ХРТБ (МБРР)нинг қарз (заём) маблағларини ташкил этади. Булар жумласидан Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки қарзи (заёми) 35,0 млн. АҚШ долларини ва 25,0 млн. АҚШ доллари Халқаро Тараққиёт Асоссацияси (МАР) нинг қарзи (заём)ни ташкил этади. 2011 йилда 5,36 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳисобот даврида 2,732 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 2,732 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100,0 % ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.07.2011 йил холатига 50,64 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 84,4% ҳажмида маблағ ўзлаштирилди. 
2. ОПЕК ҳалқаро тараққиёт Жамғармаси маблағлари иштирокида “Бухоро вилояти “Қуйи-Мозор” насос станциясини қайта тиклаш лойиҳаси”. Бухоро вилоятининг суғориладиган ерларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда ОПЕК ҳалқаро тараққиёт Жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 17 январда ОПЕК ҳалқаро тараққиёт Жамғармаси иштирокида ”Қую-Мозор” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-782-сонли қарори қабул қилинди. Лойиҳанинг умумий қиймати 18,47 млн АҚШ доллари, бундан 12,0 млн АҚШ доллари ОПЕК ҳалқаро тараққиёт Жамғармаси маблағи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 6,48 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш муддати тўрт йил деб (2008-2011йй.) белгиланган. 2011 йил учун 3,81 млн.АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағини жалб этиш режалаштирилган. Ҳисобот даврида 1,664 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 1,665 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100,1 % ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.07.2011 йил холатига 9,326 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 77,7% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
3. Бухоро вилояти “Олот” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳаси. Саудия тараққиёт жамғармасининг кредити. Лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 июлдаги Ф-2789-сонли фармойиши асосида кўзда тутилган. СТЖ билан кредит келишуви 2009 йил ноябрда имзолаган. Лойиҳанинг умумий қиймати 17,01 млн.АҚШ доллари бўлиб, шундан 12,0 млн.АҚШ доллари Саудия тараққиёт жамғармасининг кредити, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 5,01 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йилда 7,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳисобот даврида 5,693 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 8,786 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 154,3 % ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.07.2011 йил холатига 8,976 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 75,0% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
4. Осиё Тараққиёт банки маблағлари иштирокида “Аму-Занг машина каналини қайта тиклаш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 112,6 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 73,2 млн АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 36,95 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,64 млн АҚШ доллари ва 0.08 млн. АҚШ доллари миқдордаги маблағлар ҳусусий сектор улушини ташкил этади. 2011 йилда 5,45 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳисобот даврида 2,782 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 2,782 млн.АҚШ долларни ёки режага нисбатан 100% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.07.2011 йил холатига 63,36 млн. АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 86,5% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
5. Осиё Тараққиёт Банки маблағлари иштирокида “Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш ” лойиҳаси. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 10 августдаги ПҚ-1172-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 144,05 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 100,0 млн АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 44,05 млн. АҚШ долларини ташкил этади.2011 йилда 16,98 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳисобот даврида 13,3 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 13,31 млн.АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100,1% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.07.2011 йил холатига 19,91 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ёки умумий кредит қийматидан 19,9% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
6. Ислом тараққиёт банки, Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиқлаш” лойиҳаси. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 июлдаги Ф-2789-сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 октябрдаги ПҚ-1215-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 94,3 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси қарзи 15,62 млн. АҚШ доллари, Ислом Тараққиёт Банки қарзи 52,65 млн. АҚШ доллари ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси қарзи 12,72 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йилда 17,64 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳисобот даврида 5,5959 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ўзлаштириш 5,5959 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100,0% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.07.2011 йил холатига 14,6 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағ ёки умумий кредит қийматидан 18% ҳажмида маблағ ўзлаштирилди. 
7. Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан, яъни “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 1-босқич.” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 81,85 млн АҚШ долларини ташкил этиб, ундан Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 16,31 млн. АҚШ долларини ва 65,54 млн.АҚШ доллари эса Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки қарзи (заёми)ни ташкил этади. 2011 йилда 14,97 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳисобот даврида 1,823 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 1,823 млн.АҚШ долларини ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.07.2011 йил холатига 4,283 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 6,5% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
8. Хитой Халқ Республикасининг беғараз кўмаги маблағлари ҳисобидан “Бухоро вилоятидаги “Қоракўл” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 13.978 млн АҚШ долларини ташкил этиб, ундан Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 6,6548 млн. АҚШ долларини ва 7,3238 млн.АҚШ доллари эса Хитой Халқ Республикасининг беғараз кўмаги маблағлари ташкил этади. 2011 йилда 0,37 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳисобот даврида 2,63 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб этилди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.07.2011 йил холатига 7,01 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 96,0% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
9. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси (2-чи босқичи). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 августдаги 196-сонли қарори ва Жаҳон банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йилнинг 08 октябрь куни имзоланган молиялаштириш тўғрисидаги битимига асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 76,943 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 67,96 млн АҚШ доллари Жахон Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 7,438 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,545 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. 2011 йилда 16,93 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган.Ҳисобот даврида 6,029 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 7,022 млн.АҚШ долларни ёки режага нисбатан 116,5% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.07.2011 йил ҳолатига 28,275 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 41,6% ҳажмида маблағ ўзлаштирилди. 
10. Осиё тараққиёт банки иштирокида “Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 сентябрдаги ПҚ-698-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 76,18 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 60,2 млн. АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 15,58 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 0,394 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. 2011 йилда 17,16 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳисобот даврида 5,567 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ўзлаштириш 5,58 млн.АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100,2% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.07.2011 йил холатига 13,792 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағ ёки умумий кредит қийматидан 22,9% ҳажмида маблағ ўзлаштирилди.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳалар мониторинги бошқармаси





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech