Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
17.09.2011

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Инвестиция дастури тўғрисидаги” ПҚ-1455-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан 10 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳукумат кафолати билан 2011 йил Инвестиция дастурига киритилган ушбу 10 та лойиҳанинг режалаштирилган қиймати 106,47 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 69,764 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 77,68 млн.АҚШ долларини ёки режага нисбатан 111,3% ни ташкил этди, шу жумладан: 
1. Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан, яъни “Ўзбекистон Дренаж лойиҳаси.” “Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш лойиҳаси”. Лойиҳанинг умумий қиймати 74,55 млн АҚШ долларини ташкил этиб, ундан Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 14,55 млн. АҚШ долларини ва 60 млн.АҚШ доллари эса ХРТБ (МБРР)нинг қарз (заём) маблағларини ташкил этади. Булар жумласидан Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки қарзи (заёми) 35,0 млн. АҚШ долларини ва 25,0 млн. АҚШ доллари Халқаро Тараққиёт Асоссацияси (МАР) нинг қарзи (заём)ни ташкил этади.2011 йилда 5,36 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 4,637 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 4,638 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100,0 % ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.10.2011 йил холатига 52,442 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 87,4% ҳажмида маблағ ўзлаштирилди. 
2. ОПЕК ҳалқаро тараққиёт Жамғармаси маблағлари иштирокида “Бухоро вилояти “Қуйи-Мозор” насос станциясини қайта тиклаш лойиҳаси”. Лойиҳанинг умумий қиймати 18,47 млн АҚШ доллари, бундан 12,0 млн АҚШ доллари ОПЕК ҳалқаро тараққиёт Жамғармаси маблағи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 6,48 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йил учун 3,81 млн.АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағини жалб этиш режалаштирилган. 2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 3,045 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 3,046 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100,0% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.10.2011 йил холатига 11,236 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 93,6% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
3. Бухоро вилояти “Олот” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳаси. Саудия тараққиёт жамғармасининг кредити. Лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 июлдаги Ф-2789-сонли фармойиши асосида кўзда тутилган. СТЖ билан кредит келишуви 2009 йил ноябрда имзолаган. Лойиҳанинг умумий қиймати 17,01 млн.АҚШ доллари бўлиб, шундан 12,0 млн.АҚШ доллари Саудия тараққиёт жамғармасининг кредити, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 5,01 млн.АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йилда 7,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 5,775 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 8,886 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 154% ни ташкил этди.Лойиҳа бошлангандан буён 01.10.2011 йил ҳолатига 9,086 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 75,7% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
4. Осиё Тараққиёт банки маблағлари иштирокида “Аму-Занг машина каналини қайта тиклаш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 112,6 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 73,2 млн АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 36,95 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,64 млн АҚШ доллари ва 0,08 млн. АҚШ доллари миқдордаги маблағлар ҳусусий сектор улушини ташкил этади. 2011 йилда 5,45 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 3,937 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 3,937 млн.АҚШ долларни ёки режага нисбатан 100% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.10.2011 йил холатига 65,393 млн. АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 89,3% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
5. Осиё Тараққиёт Банки маблағлари иштирокида “Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 10 августдаги ПҚ-1172-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 144,05 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 100,0 млн АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 44,05 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йилда 16,98 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 13,56 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 13,57 млн.АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100,1% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.09.2011 йил холатига 19,97 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ёки умумий кредит қийматидан 19,97% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
6. Ислом тараққиёт банки, Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиқлаш” лойиҳаси. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 июлдаги Ф-2789-сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 октябрдаги ПҚ-1215-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 94,3 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси қарзи 15,62 млн. АҚШ доллари, Ислом Тараққиёт Банки қарзи 52,65 млн. АҚШ доллари ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси қарзи 12,72 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2011 йилда 17,64 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 8,1301 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ўзлаштириш 8,153 млн. АҚШ долларини ёки режага нисбатан 100,3% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.10.2011 йил холатига 19,57 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағ ёки умумий кредит қийматидан 24,1% ҳажмида маблағ ўзлаштирилди. 
7. Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан, яъни “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 1-босқич.” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 81,85 млн АҚШ долларини ташкил этиб, ундан Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 16,31 млн. АҚШ долларини ва 65,54 млн.АҚШ доллари эса Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки қарзи (заёми)ни ташкил этади. 2011 йилда 14,97 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган.2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 10,289 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 10,289 млн.АҚШ долларини ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.10.2011 йил холатига 13,031 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 19,9% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
8. Хитой Халқ Республикасининг беғараз кўмаги маблағлари ҳисобидан “Бухоро вилоятидаги “Қоракўл” насос станциясини реконструкция қилиш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 13.978 млн АҚШ долларини ташкил этиб, ундан Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 6,6548 млн. АҚШ долларини ва 7,3238 млн.АҚШ доллари эса Хитой Халқ Республикасининг беғараз кўмаги маблағлари ташкил этади. 2011 йилда 0,37 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 2,63 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этилди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.10.2011 йил холатига 7,01 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 96,0% ҳажмида маблағ жалб қилинди. 
9. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси (2-чи босқичи). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 августдаги 196-сонли қарори ва Жаҳон банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йилнинг 08 октябрь куни имзоланган молиялаштириш тўғрисидаги битимига асосан амалга оширилмоқда.Лойиҳанинг умумий қиймати 76,943 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 67,96 млн АҚШ доллари Жахон Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 7,438 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 1,545 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. 2011 йилда 16,93 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 9,933 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, жалб этиш 10,703 млн.АҚШ долларни ёки режага нисбатан 107,8% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.10.2011 йил ҳолатига 33,28 млн.АҚШ доллари миқдорида ёки умумий кредит қийматидан 48,97% ҳажмида маблағ ўзлаштирилди. 
10. Осиё тараққиёт банки иштирокида “Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 сентябрдаги ПҚ-698-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 76,18 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бундан 60,2 млн. АҚШ доллари Осиё Тараққиёт Банки қарзи, Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 15,58 млн. АҚШ доллари, бенифициарларнинг улуши 0,394 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағларни ташкил этади. 2011 йилда 17,16 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. 2011 йил январ-сентябрь ойлари учун 10,458 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ўзлаштириш 11,828 млн.АҚШ долларини ёки режага нисбатан 113,1% ни ташкил этди. Лойиҳа бошлангандан буён 01.10.2011 йил холатига 20,619 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағ ёки умумий кредит қийматидан 42,1% ҳажмида маблағ ўзлаштирилди.

Ҳорижий инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳалар мониторинги бошқармаси 
17.09.2011 йил





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech