Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг докторантлари учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш
ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом, 2019 йил 5 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисида низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг докторантлари учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги стипендиясини тайинлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги стипендияси (кейинги ўринларда Стипендия деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг 1-босқич докторантлари учун таъсис этилади.

2. Стипендия соҳиблари талабгорлар ўртасида ўтказиладиган танлов натижаларига биноан аниқланади.

3. Стипендияни тайинлаш учун қуйидаги мезонлар белгиланади:

етакчи илмий нашрларда (камида иккита) илмий мақолалар эълон қилинган бўлиши;

халқаро конференциялар босма нашрларида мақолалар эълон қилинган бўлиши;

барча малакавий имтиҳонларни “аъло” баҳога топшириш;

диссертациянинг тайёрлик даражаси (диссертациянинг тайёрлик даражаси камида 70 фоиз бўлиши ва тегишли муассасанинг хулосаси билан тасдиқланиши керак);

тилларни – давлат тилини ва битта хорижий (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) тилни билиш талаб қилинади.

2-боб. Стипендия учун танловларни ўтказиш тартиби

4. Стипендия учун танлов 2 босқичда ўтказилади.

5. Танловнинг 1-босқичи вазирлик тизимидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан ташкил этилади. Бунда вазирлик тизимидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари танловнинг 2-босқичида иштирок этиш учун биттадан номзодни танлаб олиш ҳуқуқига эга.

6. Стипендия учун номзод кўрсатадиган муассасалар талабгорлар тадқиқот ишлари мавзусининг долзарблигини, уларнинг шахсий ҳиссасини, ўтказилган тадқиқотларнинг илмий-амалий аҳамиятини экспертизадан ўтказадилар, диссертация тадқиқотлари мавзуси бўйича докторантлар илмий ахборотларининг оммавий муҳокамасини ташкил қиладилар, уларнинг умумий илмий тайёргарлигини, диссертациянинг тайёрлик даражасини, талабгорларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини баҳолайдилар ва ҳар бир номзод бўйича асосланган хулоса қабул қиладилар.

7. Илмий-тадқиқот ишларининг муфассал аннотациялари икки нусхада, матнга тегишли кўргазмалар билан бирга дастлабки кўриб чиқиш учун тегишли муассаса Илмий кенгашига тақдим этилади.

Ишга қуйидагилар илова қилинади:

мазкур соҳа етакчи олим ва мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари;

илмий ишлар рўйхати;

илмий мақолаларнинг босма нусхаси, муаллифлик гувоҳномаларининг нусхалари, илмий иш натижаларидан фойдаланиш ҳақидаги далолатномалар.

Ишнинг (аннотациянинг) ҳар бир нусхаси юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар билан бирга муқоваланган ёки жилдга жойланган бўлиши керак. Муқовада ёки жилдда ишни тақдим қилган муассасанинг номи, талабгорнинг исми, фамилияси ва отасининг исми, ишнинг номи кўрсатилади.

Бошқа ҳужжатлар, қўшимча чизмалар, схемалар, хариталар, альбомлар, суратлар ва шу кабилар ҳам икки нусхада тақдим этилади.

8. Илмий кенгашлар яширин овоз бериш орқали, оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қиладилар.

Илмий кенгашларнинг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Стипендияни тайинлаш ҳақида тавсияномалар жўнатиш учун асос ҳисобланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги стипендиялар тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни йилига бир марта кўриб чиқади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати – 1-15 август, кўриб чиқиш муддати
– 10-25 сентябрь.

Бунда комиссияга илмий-тадқиқот муассасалари, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари томонидан қуйидаги ҳужжатлар
икки нусхада тақдим этилади:

олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси томонидан берилган тавсиянома;

Илмий кенгаш қарори нусхаси;

илмий-тадқиқот иши ва унинг муфассал аннотацияси;

мазкур соҳа етакчи олим ва мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари;

илмий ишлар рўйхати;

илмий мақолаларнинг босма нусхаси, муаллифлик гувоҳномаларининг нусхалари, илмий иш натижаларидан фойдаланиш ҳақидаги далолатномалар.

бошқа ҳужжатлар, қўшимча чизмалар, схемалар, хариталар, альбомлар, суратлар ва бошқалар.

10. Танловнинг 2-босқичи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия томонидан илмий ишнинг тақдимоти ва суҳбат шаклида ўтказилади.

11. Суҳбат талабгорларнинг мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Бунда талабгорларнинг махсус ва умумилмий тайёргарлик даражаси ҳамда маълумотларининг белгиланган мезонларга мувофиқлиги пухта экспертизадан ўтказилади.

12. Комиссия талабгорларнинг якуний танловини яширин овоз бериш йўли билан ўтказади ҳамда талабгор ва унинг иши учун овоз беришда иштирок этган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми овоз берганда номзодни Стипендия тайинлаш учун тавсия қилади.

13. Агар овоз беришдан сўнг талабгорлар сони белгиланган квотадан
кўп бўлса, устунлик энг кўп овоз олган талабгорларга берилади.

3-боб. Стипендияни тайинлаш ва тўлаш тартиби

14. Комиссиянинг қарори Стипендияни тайинлаш ва тўлаш ҳақида буйруқ қабул қилиш учун асос бўлади.

15. Стипендия талаба ва магистрантларга ҳар йили, бир ўқув йили учун, 1 сентябрдан бошлаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида тайинланади.

16. Стипендияга сазовор бўлган талаба ва магистрларга “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги стипендиясининг соҳиби” гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тантанали равишда топширилади.

17. Стипендия соҳиби бўлган талаба ва магистрлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан хорижга малака ошириш учун юборишда талаба ва магистрантлар танловларида устувор ҳуқуққа эга бўладилар.

4-боб. Якуний қоидалар

18. Шахсий режаларни бажармаган, илмий ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаган докторантлар тегишли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан Стипендиядан маҳрум қилиниши мумкин.

19. Докторантларнинг Стипендияни тайинлаш бўйича ариза
ва шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.




Рўйхатга қайтиш
Комментарии (0)
Комментарии отсутствуют
Фақатгина рўйхатга олинган фойдаланубчилар изоҳ қолдиришлари мумкин.
Киринг, пожалуйста.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech