Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Чоп етиш санаси: 09:00   26.08.2019 y.
Муддат: гача: 14:00   05.09.2019 y.
Кўришлар: 0
Харидор: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Аризалар: 0

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАКЛИФНОМА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

танлов эълон қилади

СИЗНИ ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ

Танлов предмети: Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида давлат-ҳусусий шерикчилик асосида уруғчилик кластерлари ташкил қилиш.

Уруғчилик кластерини ташкил қилиш бўйича маълумотлар ва шартлар танлов ҳужжатида кўрсатилган.

Бухоро вилояти бўйича талаб этиладиган инвестицион мажбуриятларнинг энг кам миқдори:

- Лот №1 – 4,3 млрд. сўм;

- Лот №2 – 4,2 млрд. сўм;

- Лот №3 – 2,4 млрд. сўм;

Наманган вилояти бўйича талаб этиладиган инвестицион мажбуриятларнинг энг кам миқдори:

- Лот №1 – 1,7 млрд. сўм;

- Лот №2 – 12,5 млрд. сўм;

Кашқадарё вилояти бўйича талаб этиладиган инвестицион мажбуриятларнинг энг кам миқдори:

- Лот №1 – 5,3 млрд. сўм;

- Лот №2 – 3,0 млрд. сўм;

- Лот №3 – 12,5 млрд. сўм;

- Лот №4 – 10,3 млрд. сўм;

- Лот №5 – 8,7 млрд. сўм;

Танлов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги биносида 2019 й. 6 сентябрь соат 1600 да ўтказилади.

Танловнинг асосий шартлари.

Танловда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, танловда иштирок этиш учун кўрсатилган талабларни бажарган, уруғчилик кластерини ташкил этишга ҳохиш билдирган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.

Давлат ташкилотлари хусусий шерик сифатида иштирок этишлари шерик, шунингдек, хусусий шерик тарафидан қатнашишлари мумкин эмас.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон чоп этилгандан кейин, танлов комиссиянинг ишчи органига мурожаат қилиб танлов ҳужжатини олишлари мумкин.

Танловда «банкрот» деб эълон қилинган ёки тугатиш босқичида бўлган, ёҳуд мол-мулки хатланган юридик шахслар иштирок этишга қўйилмайди.

Танловни ўтказиш ва танловда иштирок этиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш тартиби «Танлов ҳужжати»да кўрсатилган.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2019 йил 5 сентябрь соат 1400 гача қабул қилинади.

Танловда қатнашиш учун хужжатлар 2019 йил 5 сентябрь соат 1400 гача қабул қилинади.

Танлов таклифларининг очилиши бевосита комиссия мажлисида амалга оширилади.

Танлов якунлари асосида, танлов ғолиблари билан Уруғчилик кластерини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисида Уруғчиликни ривожлантириш маркази билан битим имзоланади.

Танлов ҳужжатини олиш ва танлов тўғрисидаги батафсил маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат этиш мумкин:

Тошкент шахри Юнусобод тумани Наманган кўчаси 70-уй.

почта индекси-100 058, алоқа телефони: 71-289-13-95 ва факс: 71-262-53-72 телефон рақамлари, электрон почта манзили: don1@urugmarkaz.uz.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech