Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Вазирликнинг вазифалари ва функциялари

1. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

○ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тармоқни комплекс модернизация қилишга, қишлоқ хўжалигида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив агротехнологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сиёсатни амалга ошириш;

○ Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

○ рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш;

○ аҳолини йил давомида ва узлуксиз равишда барқарор нархларда таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришни ташкил этиш;

○ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантиришни таъминлаш;

○ қишлоқ хўжалигини изчил ва барқарор ривожлантириш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш;

○ таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялаштиришни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

2. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тармоқни комплекс модернизация қилишга, қишлоқ хўжалигида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив агротехнологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сиёсатни амалга ошириш соҳасида:

○ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;

○ қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;

○ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йўналишларини белгилашда иштирок этади;

○ боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик ва наслчилик ишларини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

○ қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежовчи агротехнологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишда иштирок этади;

○ қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича ихтисослашган хўжаликлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

○ ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, техника ва технологияларнинг замонавий турларини фаол жорий қилиш соҳасидаги вазифаларнинг инновацион илмий-техник ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган давлат илмий-техник дастурларни шакллантиришда иштирок этади;

○ қишлоқ хўжалигини ва озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг илмий, ахборот ва консультатив таъминотини, илм-фан-техника ютуқларининг тарғиб ва жорий қилинишини ташкил этади;

○ қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқади;

○ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига иқлим ўзгариши оқибатларининг таъсирини ижтимоий-иқтисодий баҳолаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасига глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуришининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чоралар ишлаб чиқиш ва қўллашда иштирок этади;

б) Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

○ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

○ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

○ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

○ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилади;

○ давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотларни харид қилишда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар билан тайёрлов тузилмаларининг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиради;

в) рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси юзасидан чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш соҳасида:

○ бозор конъюнктураси ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжини ўрганиш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини янада ошириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини диверсификация қилишда иштирок этади;

○ ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетинги тизимини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

○ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

○ тарифлар юзасидан келишувлар, тармоқ ва жамоавий шартномаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

○ мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бўйича ихтисослаштирилган миллий ва халқаро кўргазмаларни ташкил қилиш ва ўтказишда иштирок этади;

○ инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши, имтиёзли кредитлар ва техник кўмак маблағлари (грантлар) ажратилишини таъминлайди;

○ қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасига инвестициялар жалб қилишда иштирок этади;

○ ўз ваколатлари доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги ташкилотларнинг ташқи иқтисодий фаолиятига кўмаклашади ҳамда унинг ахборот таъминотини амалга оширади;

○ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;

г) аҳолини йил давомида ва узлуксиз равишда барқарор нархларда таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришни ташкил этиш соҳасида:

○ экин майдонларини мақбуллаштириш, шу жумладан пахта ва бошоқли дон экинлари майдонларини қисқартириш, улардан бўшаган майдонларга картошка, сабзавот, полиз, озуқа, дуккакли ва мойли экинларни жойлаштириш ҳамда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш ҳажмларининг мақсадли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;

○ давлат хариди кўрсаткичларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот экинларини оқилона жойлаштириш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

○ ички истеъмол бозорини барқарор тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида қиш-баҳор мавсумига захира қилиш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалардан янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумни харид қилиш бўйича талабни чуқур ўрганади;

○ қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узумнинг талаб даражасида сақланиши, сақлаш даврида йўқотилишини қисқартириш чораларини амалга оширишда, маҳсулотлар харид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизими кенг жорий қилинишини ташкил этади;

○ мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумни сотиш бўйича республика шаҳарларида доимий асосда ихтисослаштирилган савдо ярмаркалари ўтказилишини ташкил этади;

○ мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун корхоналар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, махсус сақлаш омборлари ва совутиш камераларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларини ташкил этишга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг кенг жалб қилинишини таъминлайди;

○ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги хомашё ресурсларини кўпайтириш, республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш учун шароитлар яратишда иштирок этади;

○ олис ва бориш қийин туманларда истиқомат қилувчи аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

д) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантиришни таъминлаш соҳасида:

○ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, хом ашё базасини кенгайтириш, замонавий қайта ишлаш қувватларини яратиш ва қайта ишлаш жараёнига илғор технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

○ моддий-техник таъминот, сервис хизматлари кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

○ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектларининг иштирокини рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқади;

○ фермер хўжаликлари, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва уларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

○ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси йил ва узоқ муддатга мўлжалланган прогноз лойиҳаларини ишлаб чиқади;

○ ваколатли идоралар билан ҳамкорликда аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади ва ажратилаётган ресурслардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;

е) қишлоқ хўжалигини изчил ва барқарор ривожлантириш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш соҳасида:

○ таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадал ривожлантириш, тармоқда ишлаб чиқариш муносабатларини ва меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

○ озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш бўйича қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қулай шароитлар яратишга қаратилган тадбирларни амалга оширади;

○ мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;

○ аҳолининг бандлик даражасини ошириш ва янги иш жойларини, айниқса, қишлоқ жойларида яратиш тадбирлари амалга оширилишини назарда тутувчи давлат дастурларини рўёбга чиқаришда иштирок этади;

○ ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини сақлаб туриш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

○ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хомашё ва озиқ-овқатнинг айрим турлари бўйича талаб ва таклиф балансларининг прогнозларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

○ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича концепция, стратегия ва комплекс чоралар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

○ қарздорликлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини чуқур таҳлил қилиш асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва инфратузилма объектлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади; ○○

○ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига инфратузилма объектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ж) таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялаштиришни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш соҳасида:

○ ҳудудлар ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини комплекс ривожлантириш истиқболлари ҳамда амалга оширилаётган тармоқ ва ҳудудий дастурлар доирасидаги эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, ўрта-махсус таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини мақбуллаштирилишини назарда тутувчи ўрта-махсус маълумотли кадрлар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантиради;

○ аграр соҳада замонавий ва илғор технологияларни кенг жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир, қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори малакали, талаб юқори бўлган кадрлар тайёрлашга кўмаклашади;

○ педагог кадрлар тайёрлаш, малака ва тажриба оширилишини ташкил этиш мақсадида хорижий етакчи ихтисослашган таълим муассасалари ва илмий марказлар билан шериклик муносабатларини ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлайди;

○ қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, шу жумладан фермер хўжаликлари раҳбарларини республика ва хорижий таълим муассасалари ва илмий муассасаларда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича доимий курсларни ташкил этади;

○ талабалар амалиётини ташкил этиш ва битирувчиларни ишга жойлаштириш мақсадида тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни амалга оширади;

○ Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг функциялари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири (кейинги ўринларда вазир деб аталади) томонидан тасдиқланадиган низомлар ва уставлар билан белгиланади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech