Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун !скачать файл >>>

XIII Халқаро кўргазмалар «UZAGROEXPO-2017» «UZPRODEXPO-2017»

22 Ноябр 2017 y. - 24 Ноябр 2017 y.

IEG Uzbekistan кўргазмалар компанияси Сизни 2017 йил 22, 23, 24 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган XIII Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси «UZAGROEXPO – 2017» ва XIII Халқаро озиқ-овқат саноати ва озуқа маҳсулотлари кўргазмаси «UZPRODEXPO – 2017» га таклиф этади.

Ўтказиш жойи – «Ўзэкспомарказ» МКМ.

Расмий очилиш маросими – 22 ноябр соат 11:00 да.

Кўргазмани ўтказишни қуйидагилар расмий ташкилий қўллаб-қувватлайдилар:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;

Тошкент шаҳар ҳокимияти;

Ўзбекистон Республикаси фермерлар кенгаши;

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси.

Н. 22

XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси

23 Октябр 2017 y. - 27 Октябр 2017 y.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги “Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинган эди. Унга кўра, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда пахта бўйича Халқаро консультатив қўмита (ПХКҚ) котибияти билан ҳамкорликда 2017 йил 23-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ПХКҚнинг “Глобаллашув ва технологик тараққиёт даврида пахта” мавзусидаги 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказиш белгиланган.

    Ахборот хизмати

О. 23

II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси

06 Сентябр 2017 y. - 08 Сентябр 2017 y.

2017 йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади. 

С. 06

Жорий йилнинг 22-24 август кунлари “Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг илмий ва институционал асослари” мавзусидаги халқаро анжуман бўлиб ўтади

22 Август 2017 y. - 24 Август 2017 y.
2017 йилнинг 22-24 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжали ташкилоти (FАО) билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг илмий ва институционал асослари” мавзусида халқаро анжуман ўтказади.
А. 22

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг 2017 йил 21 апрель куни бўлиб ўтадиган йиғилиши тўғрисида

18 Апрел 2017 y. - 19 Апрел 2017 y.

Фуқаролар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари диққатига!

2017 йилнинг 21 февраль куни куни соат 15:00 да Тошкент давлат аграр университетининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

    Ахборот хизмати

А. 18

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида 2017 йил 1 февраль куни бўлиб ўтадиган ҳайъат йиғилиши тўғрисида

27 Январ 2017 y. - 30 Январ 2017 y.

Фуқаролар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари диққатига!

2017 йилнинг 1 февраль куни куни соат 17:00 да Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кичик мажлислар залида навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилади (видеоконференция тарзида).

    Ахборот хизмати

Я. 27

Очиқ ҳайъат йиғилиши ҳақида

09 Декабр 2016 y. - 12 Декабр 2016 y.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 26 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йилнинг II ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси тўғрисида”ги 5/3-сонли ҳайъат қарори билан тасдиқланган Иш режага мувофиқ жорий йилнинг 12 декабрь куни соат 11 00 да Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг аудиоселектор шаклидаги навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилади.
    Ахборот хизмати
Д. 09

Очиқ ҳайъат йиғилиши тўғрисида

24 Октябр 2016 y. - 26 Октябр 2016 y.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 октябрдаги 7-сонли йиғилиш баёни топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 10 00 да Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кичик мажлислар залида аудиоселектор шаклидаги навбатдаги кенгайтирилган очиқ ҳайъат йиғилиши ўтказилади.
    Ахборот хизмати
О. 24


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech