Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

2. Вазирлик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона сиёсатни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.

3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

5. Вазирлик, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий ва таркибий тузилмалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эгадир.

6. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қисқартирилган — ҚХВ;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи — Ministry of agriculture of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган — MA;

в) рус тилида:

тўлиқ номи — Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан, қисқартирилган — Минсельхоз.

7. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили): 100140, Тошкент вилояти, Кибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй.

2-боб. Вазирлик тузилмаси

8. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:


  • Вазирлик марказий аппарати;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади);
  • Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;
  • «Агроинновация» давлат унитар корхонаси;
  • «Ўззооветтаъминотхизмат» давлат унитар корхонаси;
  • «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси;
  • «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат унитар корхонаси;
  • Мониторинг хизмати.

3-боб. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари

§ 1. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тармоқни комплекс модернизация қилишга, қишлоқ хўжалигида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив агротехнологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сиёсатни амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш;
  • аҳолини йил давомида ва узлуксиз равишда барқарор нархларда таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришни ташкил этиш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантиришни таъминлаш;
  • қишлоқ хўжалигини изчил ва барқарор ривожлантириш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш;
  • таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялаштиришни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

10. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тармоқни комплекс модернизация қилишга, қишлоқ хўжалигида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив агротехнологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сиёсатни амалга ошириш соҳасида:

  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
  • қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йўналишларини белгилашда иштирок этади;
  • боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик ва наслчилик ишларини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежовчи агротехнологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишда иштирок этади;
  • қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича ихтисослашган хўжаликлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, техника ва технологияларнинг замонавий турларини фаол жорий қилиш соҳасидаги вазифаларнинг инновацион илмий-техник ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган давлат илмий-техник дастурларни шакллантиришда иштирок этади;
  • қишлоқ хўжалигини ва озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг илмий, ахборот ва консультатив таъминотини, илм-фан-техника ютуқларининг тарғиб ва жорий қилинишини ташкил этади;
  • қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқади;
  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига иқлим ўзгариши оқибатларининг таъсирини ижтимоий-иқтисодий баҳолаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасига глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуришининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чоралар ишлаб чиқиш ва қўллашда иштирок этади;

б) Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

  • озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилади;
  • давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотларни харид қилишда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар билан тайёрлов тузилмаларининг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиради;

в) рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси юзасидан чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш соҳасида:

  • бозор конъюнктураси ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжини ўрганиш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини янада ошириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини диверсификация қилишда иштирок этади;
  • ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетинги тизимини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • тарифлар юзасидан келишувлар, тармоқ ва жамоавий шартномаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бўйича ихтисослаштирилган миллий ва халқаро кўргазмаларни ташкил қилиш ва ўтказишда иштирок этади;
  • инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши, имтиёзли кредитлар ва техник кўмак маблағлари (грантлар) ажратилишини таъминлайди;
  • қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасига инвестициялар жалб қилишда иштирок этади;
  • ўз ваколатлари доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги ташкилотларнинг ташқи иқтисодий фаолиятига кўмаклашади ҳамда унинг ахборот таъминотини амалга оширади;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;

г) аҳолини йил давомида ва узлуксиз равишда барқарор нархларда таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришни ташкил этиш соҳасида:

  • экин майдонларини мақбуллаштириш, шу жумладан пахта ва бошоқли дон экинлари майдонларини қисқартириш, улардан бўшаган майдонларга картошка, сабзавот, полиз, озуқа, дуккакли ва мойли экинларни жойлаштириш ҳамда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш ҳажмларининг мақсадли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
  • давлат хариди кўрсаткичларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот экинларини оқилона жойлаштириш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • ички истеъмол бозорини барқарор тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида қиш-баҳор мавсумига захира қилиш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалардан янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумни харид қилиш бўйича талабни чуқур ўрганади;
  • қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узумнинг талаб даражасида сақланиши, сақлаш даврида йўқотилишини қисқартириш чораларини амалга оширишда, маҳсулотлар харид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизими кенг жорий қилинишини ташкил этади;
  • мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумни сотиш бўйича республика шаҳарларида доимий асосда ихтисослаштирилган савдо ярмаркалари ўтказилишини ташкил этади;
  • мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун корхоналар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, махсус сақлаш омборлари ва совутиш камераларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларини ташкил этишга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг кенг жалб қилинишини таъминлайди;
  • озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги хомашё ресурсларини кўпайтириш, республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш учун шароитлар яратишда иштирок этади;
  • олис ва бориш қийин туманларда истиқомат қилувчи аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

д) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантиришни таъминлаш соҳасида:

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, хом ашё базасини кенгайтириш, замонавий қайта ишлаш қувватларини яратиш ва қайта ишлаш жараёнига илғор технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
  • моддий-техник таъминот, сервис хизматлари кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
  • ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектларининг иштирокини рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқади;
  • фермер хўжаликлари, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва уларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси йил ва узоқ муддатга мўлжалланган прогноз лойиҳаларини ишлаб чиқади;
  • ваколатли идоралар билан ҳамкорликда аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади ва ажратилаётган ресурслардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;

е) қишлоқ хўжалигини изчил ва барқарор ривожлантириш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш соҳасида:

  • таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадал ривожлантириш, тармоқда ишлаб чиқариш муносабатларини ва меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш бўйича қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қулай шароитлар яратишга қаратилган тадбирларни амалга оширади;
  • мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;
  • аҳолининг бандлик даражасини ошириш ва янги иш жойларини, айниқса, қишлоқ жойларида яратиш тадбирлари амалга оширилишини назарда тутувчи давлат дастурларини рўёбга чиқаришда иштирок этади;
  • ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини сақлаб туриш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хомашё ва озиқ-овқатнинг айрим турлари бўйича талаб ва таклиф балансларининг прогнозларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича концепция, стратегия ва комплекс чоралар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • қарздорликлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини чуқур таҳлил қилиш асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва инфратузилма объектлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;
  • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига инфратузилма объектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ж) таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялаштиришни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш соҳасида:

  • ҳудудлар ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини комплекс ривожлантириш истиқболлари ҳамда амалга оширилаётган тармоқ ва ҳудудий дастурлар доирасидаги эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, ўрта-махсус таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини мақбуллаштирилишини назарда тутувчи ўрта-махсус маълумотли кадрлар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантиради;
  • аграр соҳада замонавий ва илғор технологияларни кенг жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир, қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори малакали, талаб юқори бўлган кадрлар тайёрлашга кўмаклашади;
  • педагог кадрлар тайёрлаш, малака ва тажриба оширилишини ташкил этиш мақсадида хорижий етакчи ихтисослашган таълим муассасалари ва илмий марказлар билан шериклик муносабатларини ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлайди;
  • қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, шу жумладан фермер хўжаликлари раҳбарларини республика ва хорижий таълим муассасалари ва илмий муассасаларда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича доимий курсларни ташкил этади;
  • талабалар амалиётини ташкил этиш ва битирувчиларни ишга жойлаштириш мақсадида тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни амалга оширади;
  • Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

11. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг функциялари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири (кейинги ўринларда вазир деб аталади) томонидан тасдиқланадиган низомлар ва уставлар билан белгиланади.

4-боб. Вазирлик ва унинг тузилмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги

§ 1. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

12. Вазирлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

  • ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
  • Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан сўраш ва олиш;
  • Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;
  • Вазирлик ва унинг идоравий мансуб тузилмалари давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига ўрнатилган тартибда ўз ташкилий тузилмаси доирасида, беғараз фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш;
  • Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини қишлоқ хўжалигидаги фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;
  • Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиш;
  • Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро хусусиятга эга халқаро шартномаларни тузиш;
  • Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
  • юклатилган вазифалар доирасида бевосита ёки вазирликнинг идоравий мансуб бўлинмалари орқали хорижий тармоқ идоралари, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун ўрнатилган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
  • биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳоз ва ускуналар, автотранспорт, алоқа ва ҳисоблаш воситалари, компьютер ва оргтехника воситалари сақлаш ва ишлатиш бўйича ишларни бажариш, дастурий таъминотни сотиб олиш бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
  • Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни жалб қилиш;
  • Вазирлик ва тизим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
  • амалдаги қонунчиликка мувофиқ Вазирлик ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш, Вазирлик тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантириш;
  • ўқув ва илмий-инновацион фаолиятида намуна кўрсатган бакалавр, магистр ва докторантлар учун Вазирлик стипендиясини таъсис этиш.
  • Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

13. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг ҳуқуқлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Вазир томонидан тасдиқланадиган низомлар (уставлар) билан белгиланади.

14. Вазирлик:

  • ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги (тармоқдаги) давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;
  • ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;
  • Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати ва пировард натижалари;
  • ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.

§ 2. Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлиги

15. Вазирликнинг марказий аппарати:

  • Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
  • Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати тузилмаларининг ишини ташкил этиш;
  • Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиши ва экспертизадан ўтказиш сифати;
  • ўз фаолият соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.

§ 3. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари жавобгарлиги

16. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари:

  • ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
  • Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;
  • Вазирлик, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
  • туманлар (Қувасой ш.) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда самарали амалга ошириш;
  • фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши учун жавоб беради.

5-боб. Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

17. Қуйидагилар вазирнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

  • Вазирлик фаолиятини умумий бошқариш, қонунчилик ҳужжатларида Вазирликка юклатилган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
  • Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти девони хизматлари ва Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари ҳамда Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсатида масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
  • ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
  • Вазирлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
  • Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
  • Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш;
  • «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши ва ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
  • «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳасини тайёрлаш фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича буйруқлар қабул қилиш, зарур ҳолларда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларга мувофиқ Вазирликка тақдим қилинган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилиши, уларнинг пухта ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизасини ўтказилиши ҳамда келишилишини (визалаш) таъминлаш;
  • Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
  • ўз ўринбосарлари ва ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
  • Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида вазир томонидан тасдиқланадиган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига Вазирлик ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
  • ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
  • Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари иш фаолиятининг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;
  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда «ягона дарча» тамойилини жорий қилиш йўли билан давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш;
  • «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шу жумладан жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабулларини ўтказиш бўйича самарали ишлар ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Вазирликнинг раҳбарлари ва ходимларини уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
  • Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг низомлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар уставларини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;
  • Вазирлик марказий аппарати ходимлари, таркибий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
  • Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва топшириқлар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини ўрнатилган тартибда назорат қилиш;
  • Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмалари ва штатлар жадвалига ходимларнинг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш.

18. Қуйидагилар вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

  • Вазир вақтинча бўлмаганида тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
  • Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
  • Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
  • мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
  • мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларнинг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий тузилмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
  • Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазирнинг буйруқ ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
  • мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазир томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
  • Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш;
  • хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
  • мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;
  • мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Вазирга таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида вазир томонидан тасдиқланадиган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан қайд қилинган Қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
  • «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
  • «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шу жумладан жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабулларини ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

19. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

  • таркибий тузилмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ушбу тузилмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
  • тегишли таркибий тузилмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
  • прогноз кўрсаткичлар ижросини тизимли таҳлил қилиш, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларини кўриш бўйича таклифларни вазирнинг мутасадди ўринбосарларига (шу жумладан биринчи ўринбосарга) киритиш;
  • Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий тузилмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
  • Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • таркибий тузилмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
  • Вазирлик таркибий тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирга киритиш;
  • таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий тузилмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирлик раҳбарияти топшириғига биноан иштирок этиш;
  • Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш;
  • хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
  • таркибий тузилмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида вазир томонидан тасдиқланадиган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан қайд қилинган Қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
  • «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
  • давлат хизматларининг самарадорлиги, сифатини ошириш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифларни вазирлик раҳбариятига киритиш;
  • «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабулларини тизимли ўтказиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;
  • давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

20. Қуйидагилар Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

  • ҳудудий бўлинма фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Вазирлик ҳужжатлари билан ушбу тузилмага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
  • ҳудудий бўлинма фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
  • ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
  • Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарор ва фармойишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • Вазирлик фаолияти соҳаси ва ваколатига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
  • ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинманинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ҳудудий бўлинма фаолиятининг алоҳида тармоқларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
  • ҳудудий бўлинма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинма ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
  • ҳудудий бўлинмада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинма кадрлар захирасини шакллантириш;
  • Вазир, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
  • ҳудудий бўлинма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шу жумладан улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
  • «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бўлинмада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
  • прогноз кўрсаткичлар ижросини тизимли таҳлил қилиш, ҳудудий бўлинма томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларини кўриш бўйича таклифларни вазирнинг мутасадди ўринбосарларига (шу жумладан биринчи ўринбосарга) киритиш;
  • ҳудудий бўлинма ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
  • ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
  • «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабулларини тизимли ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;
  • ҳудудий бўлинма ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;
  • давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

6-боб. Вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлиги

21. Вазир:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
  • Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш, Вазирлик фаолиятини режалаштириш, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
  • қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасига оид муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
  • кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, Вазирлик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, меҳнат интизоми, қонунчилик талабларини қўпол равишда бузган ходимларни интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш;
  • хорижий мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш, илғор тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий қилиш;
  • қишлоқ хўжалиги органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқаролар қабулини тизимли ўтказиш;
  • ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
  • ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

22. Вазирнинг биринчи ўринбосари:

  • пахта ва техник экинлар, шунингдек, бошоқли дон, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш;
  • сувдан фойдаланиш соҳасида Сув хўжалиги вазирлиги билан вазирлик ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
  • қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш ҳамда агрокимёвий тадбирларни амалга ошириш;
  • қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашнинг илғор агротехнологиялари, ресурс тежовчи ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш;
  • контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилиши мониторингини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигида давлат харидларини шакллантириш;
  • ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган, мутасаддилик қилинадиган қисмида Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
  • ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

23. Вазирнинг ўринбосарлари:

  • боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, паррандачилик, наслчилик иши, асаларичилик, балиқчилик ва пиллачиликни ривожлантириш;
  • барқарор баҳоларда аҳолини йўл давомида ва узлуксиз таъминлаш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат захираларини шакллантирилишини таъминлаш;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг чуқур қайта ишланишини таъминлаш;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришини иқтисодий таҳлил қилиш, меъёрлар ва баҳоларни шакллантириш;
  • аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, аграр тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклиги механизмларини такомиллаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
  • қишлоқ хўжалиги бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини ўрганиш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш;
  • қишлоқ хўжалигида инновациялар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;
  • қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ривожлантириш, тармоқ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
  • ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган, мутасаддилик қилинадиган қисмида Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
  • ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

24. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

  • тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
  • ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
  • ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

25. Вазирлик ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари:

  • ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
  • ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
  • ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш

1-§. Вазирлик раҳбарияти

26. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган вазир раҳбарлик қилади.

27. Вазир ўз мақомига қўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.

28. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан биринчи ўринбосари бўлади.

29. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.

30. Марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари ходимлари, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари мутасаддилик қиладиган вазир ўринбосари (шу жумладан биринчи ўринбосар) тақдимномаси бўйича Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

31. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

32. Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

33. Туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

34. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари тўғрисидаги низомлар вазир томонидан тасдиқланади, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.

§ 2. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

35. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

36. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

  • топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
  • Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
  • Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
  • Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларнинг ўрганилишини ташкил этади;
  • Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;
  • Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

37. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

  • Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
  • уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
  • ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;
  • ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммолари, шу жумладан аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифларни Вазирлик марказий аппаратига тақдим этади;
  • комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;
  • ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.

38. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар келишмовчиликлар бартараф этилмаса улар юзасидан қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.

§ 3 Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

39. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

40. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

41. Вазирликнинг фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари, Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари томонидан мутасаддилик қилинади.

§ 4. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат, эксперт органлари

42. Вазирликда раҳбар, (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, унинг фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

43. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

  • Вазирлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
  • Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
  • жойларда Вазирлик фаолияти соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда, ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
  • Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
  • Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

44. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.

45. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

46. Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

47. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.

48. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.

49. Вазирликда кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.

50. Вазирлик ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар вазир томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.

8-боб. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

51. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

52. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари асосида амалга оширилади.

53. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

  • Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
  • Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

9-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш

54. Вазирлик ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой ш.)даги ҳудудий бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг манбалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

55. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тўланади.

10-боб. Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизматлари ва Вазирлар Маҳкамаси олдидаги ҳисобдорлиги

56. Вазир ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизматларига ва Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ҳисобот беради.

57. Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича уларнинг фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

58. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг юкланган вазифаларни сидқидилдан ва ўз вақтида бажарган мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

11-боб. Якунловчи қоида

59. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech